16:33 / 12.03.2024
274

Боксчиларимиз Париж-2024 олимпиада ўйинларига тўлиқ таркибда боради

Боксчиларимиз Париж-2024 олимпиада ўйинларига тўлиқ таркибда боради
3-11 март кунлари Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи 1-жаҳон квалификацион турнири бўлиб ўтди.

Унда эркаклар ва аёллар миллий терма жамоамиз ҳам 9 нафар боксчи билан иштирок этишди.

Олимпияда йўлланмаси учун бўлиб ўтган баҳслар якунига кўра, эркаклар терма жамоамиз ўзлари иштирок этган барча вазнда йўлланмага эга чиқишган бўлса, аёлларимиздан бир нафар вакиламиз Париж-2024 олимпиядасига йўлланмани нақд қилди.

Париж чиптасини қўлга киритган боксчиларимиз билан танишинг:
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-92 кг: Лазизбек Мулложонов

Эркаклар терма жамоамиз тўлиқ таркибда, 7 та вазнда ҳам Париж-2024 йўлланмасига эга чиқишган (Ҳасанбой Дўстматов, Абдумалик Халоков, Баҳодир Жалолов ҳам йўлланма олган).

Аёлларимизда эса 4 та вазнда ҳалича йўлланма қўлга киритилмади ва эндиликда улар Таиландда бўлиб ўтадиган лицензион турнирда иштирок этадилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Боксчиларимиз Париж-2024 олимпиада ўйинларига тўлиқ таркибда боради