Бир ҳафта муқаддам Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий сайтида “Ёшни кичрайтириш билан боғлиқ масала Лига томонидан прокуратурага оширилгани” бўйича мақола чоп этилган эди. Мақолада “Бунёдкор” U-19 жамоаси сафида рўйхатдан ўтган, аммо бугунги кунда юридик томондан клубга тегишли бўлмаган футболчининг иши бўйича Самарқанд вилояти прокуратурасига мурожаат йўллангани билдирилган.
“Бунёдкор” футбол клуби мазкур иш бўйича қуйидагиларни маълум қилди.
"Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси назарда тутган футболчи 2022 йилнинг январь ойида “Бунёдкор” футбол клуби билан икки йилга мўлжалланган шартнома имзолаган. Яъни, футболчи “Бунёдкор” академияси тарбияланувчиси эмас, балки воҳа клубларидан биридан "қалдирғочлар" сафига қўшилган. 2022 йилги мавсумда “Бунёдкор” U-19 сафида рўйхатдан ўтган, мавсум давомида жами 12та учрашувда майдонга тушган. Беллашувларнинг 4тасини асосий таркибда бошлаган бўлса, 8тасида захирадан қўшилган. Умумий ҳисобда 510 дақиқа майдонда тўп сурган. 2023 йилнинг апрель ойида жамоанинг янги бош мураббийи Артур Кагировнинг билдиргиси ва томонларнинг ўзаро келишувга кўра шартнома бекор қилинган", - дея хабар берди клуб матбуот хизмати.
“Бунёдкор” футбол клуби бу каби ишларга доимо қарши бўлиб келган ва Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боришини маълум қилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Бахтиёр Саидов Покистон президенти билан учрашди
Афғонистонда кучли сув тошқинлари оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди
Путин: Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги ҳақиқатни бузиб кўрсатишга уринишмоқда
Германиянинг «Байер» клуби 60 йиллик рекордни янгилади
Қон томирлари учун хавфли бўлган 3 маҳсулот
Ерни кучли магнит бўронлари қоплайди