Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган икки ўйин 13 март, чоршанба куни бўлиб ўтди.
“Интер” сафарда “Атлетико” меҳмони бўлди. Учрашувнинг 33-дақиқасида Федерико Димарко ҳисобни очди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, “матрасчилар” футболчиси Антуан Гризманн жавоб голини урди. Биринчи бўлимда ушбу ҳисоб сақланиб қолди.
Иккинчи бўлимда эса жамоалар ҳужумкор ўйин намойиш этди. 87-дақиқага келиб, Мемфис Депай мадридликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Икки ўйин натижасига кўра, “Атлетико” ҳисобни тенглаштирди (дастлабки ўйинда “Интер” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди) ва ҳакам қўшимча бўлимлар учун ҳуштагини чалди.
Қўшимча бўлимларда эса дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ва ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Пенальтилар сериясида эса “Атлетико Мадрид” 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, “Интер”ни мусобақадан чиқариб юборди.
“Боруссия Д” ўз майдонида “ПСВ”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди. Дортмундликлар таркибида Жейдон Санчо ҳамда Марко Ройслар гол муаллифларига айланди.
Жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Икки ўйин натижасига кўра, немислар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.
Шу тариқа чоракфиналга чиққан барча 8 жамоа маълум бўлди — «Манчестер Сити», «Реал», «Бавария», «ПСЖ», «Барселона», «Арсенал», «Атлетико» ва «Боруссия Д». 15 март куни қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
ЕЧЛ. 1/8 финал. 13 март
Жавоб баҳслари
Атлетико — Интер 2:1
Пеналтилар серияси — 3:2.
Голлар: Гризманн (35), Депай (87) — Димарко (33).
Атлетико – Облак, Молина (Барриос, 79), Савич, Эрмосо, Витцел, Коке, Де Паул (Корреа, 71), Лоренте (Аспиликуэта, 99), Гризманн (Саул, 106), Мората (Депай, 79), Лино (Рикелме, 71).
Интер – Зоммер, Думфрис (Дармиан, 73), де Врей, Павар, Бастони (Ачерби, 73), Димарко (Биссек, 84), Мхитарян (Классен, 111), Чалхонўғли, Барелла (Фраттези, 84), Тюрам (Санчес, 102), Мартинес.
Огоҳлантиришлар: Эрмосо (41), Коке (90), Чалхонўғли (104), Ачерби (105), Биссек (118).
Биринчи ўйин — 0:1.
Боруссия Д — ПСВ 2:0
Голлар: Санчо (3), Ройс (90+5).
Боруссия Д – Кобел, Зюле, Ҳуммелс, Жан, Матсен, Забитцер, Брандт (Нмеча, 58), Ўзжан, Мален (Адейеми, 70), Санчо (Ройс, 75), Фуллкруг.
ПСВ – Бенитес, Тезе, Боскалли, Схаутен, Дест, Мауро Жуниор (Бабади, 86), Тил (Лосано, 46), Верман (Пепи, 82), Тиллман, Бакайоко, де Йонг.
Огоҳлантиришлар: Зюле (88), Нмеча (89).
Биринчи ўйин — 1:1. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди
"Боруссия Д" ЕЧЛ финалида "Реал"га мағлуб бўлса, кўпроқ фойда кўради...
Доллар курси яна «сакради»