Бугун Суперлиганинг 3-тур баҳсларига старт берилади. 14-17 март кунлари бўлиб ўтадиган 7 та жуфтлик ҳақида тўхталамиз. Бу турда кимдир илк ғалаба, илк мағлубияти ёки дуранггини қайд этиши мумкин.
14 март
“Локомотив” – “Пахтакор
Тошкент дербиси доирасида бу сафар “Локомотив” ва “Пахтакор” ўзаро ғолиблик учун курашишади. Яхши ўйин бўлади. “Локомотив”ни бошқараётган Стоймирович учун жиддий имтиҳон. “Пахтакор” иккита учрашувда ёшарган таркиби билан ёмон таассурот қолдирмади. Барибир бўлажак баҳсда Максим Шацких жамоаси фаворит сифатида қаралмоқда. Улар буни амалда қанчалик исботлай олишини натижа орқали билиб оламиз.
15 март
“Нефтчи” – “Металлург”
Чемпионлик учун даъвогар – “Нефтчи” клуби сафардаги иккита ғалабадан кейин энди ўз майдонида мавсумнинг очилиш ўйинида иштирок этади. Ҳозирча иккала жамоа ютқазгани йўқ. Лекин бекободликларда ғалаба ҳам йўқ. Улар даслабки иккита турда дуранг натижани қайд этдилар. Веско Стешевич жамоаси учун Фарғонада мураккаб баҳс кутяпти. Юқори кайфиятда бўлиб турган “Нефтчи” ўз уйида мавсумнинг очилиш баҳсида албатта минглаб мухлислари қаршисида ғалаба билан уларни қувонтириш асосий вазифаси. Табиийки, фаворит мезбонлар ва имконият ҳам уларда юқори. Агар “Металлург” яна дуранг қайд этса, буни улар учун ижобий натижага тенглаштирса бўлади. Ютадиган бўлса эса тур сенсацияга айланади.
“Сўғдиёна” – “Олимпик”
Ушбу жамоалар ҳисобида ҳам ҳозирча ғалаба мавжуд эмас. Жиззахликларда битта дуранг бўлса, “Олимпик”да иккита мағлубият бор. Бу учрашувда кўп нарса руҳий тайёргарликка ҳам боғлиқ. Агар “Олимпик” ўйинидаги нуқсонли чизиқларини тўғрилай олмаса Жиззахда ҳам очко йўқотиши турган гап. Иван Бошкович жамоасини "яраланган шер"га ўхшатиш мумкин. Аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.
16 март
“Сурхон” – “Андижон”
Ўтган йили чемпионат кашфиётига айланган “Сурхон” бу йилги биринчиликни иккита мағлубият билан бошлади. “Андижон” эса кўтаринки кайфиятда. Илк турда Олмалиқда дуранг ўйнади ва ўтган турда ўз уйида “Бунёдкор”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ўтган йили “Сурхон” билан “Андижон” турнир жадвалидаги ҳолатдан келиб чиқиб, бир-бирига асосий рақобатчиларга айланишганди. Бу сафарги баҳс ҳам жуда қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.
“Насаф” – “Қизилқум”
Навоийликлар чемпионатни кетма-кет иккита ғалаба билан бошлашганини балки кўпчилик кутмаган бўлса ҳам керак. “Қизилқум”ни Қаршида жиддий имтиҳон кутмоқда. Суперлиганинг асосий фаворитларидан бири – “Насаф” майдонида тўп суриш ва очко тортиб олиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Табиийки, Рўзиқул Бердиев жамоаси мезбон сифатида фаворит ва имконияти кўпроқ. “Қизилқум” ғалабадан кейин ҳозир яхши кайфиятда. Бу нарса уларга руҳий томондан ёрдам бериши мумкин. Қолганини ўйин давомида кўриб оламиз.
17 март
“Бунёдкор” – “Навбаҳор”
Чемпионатни муваффақиятсиз бошлаган “Бунёдкор”ни олдинда яна бир жиддий учрашув кутяпти. Янгиланган мураббийлар штаби билан “Қалдирғочлар” иккита учрашувда ўз дарвозасидан 8 та тўп ўтказиб юборди. Натижа эса нолга тенг! Чемпионлик мақсади қўйилган “Навбаҳор” “Бунёдкор”нинг ҳозирги ҳолатидан фойдаланиб қолиши ҳам мумкин. Лекин бир томондан қараганда, “Бундёкор”нинг янги мураббийи учун бу балки охирги имконият бўлиши ҳам ҳеч гап эмас. Иккита ўйиндан кейин бош мураббий Иван Бубалога эътирозлар кучайди. Кўрамиз, у бундан қандай хулосалар чиқарган экан?!
ОКМК – “Динамо”
Миржалол Қосимов ва Вадим Абрамов тўқнашуви. ОКМК чемпионатни иккита дуранг, “Динамо” эса иккита мағлубият билан бошлади. Бу эса ўйин шиддатини янада ошириши турган гап. Ҳужумкорликни ёқтирадиган Вадим Карленович ОКМКга ҳам шундай ўйинни таклиф қилса ажабланмаймиз. У ютқазишдан қўрқмайди. ОКМКга эса ҳар қандай ҳолатда ҳам натижа муҳим. Бу учрашувни ўтказиб юбормасликни тавсия қиламиз.
Шуҳратбек Жўраев.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади