Европа лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Байер" - "Қорабоғ" баҳси бўлиб ўтди. Унда леверкузенликлар қийинчилик билан 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Зубир 58-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 67-дақиқада Жуниньо фарқни иккитага етказиб қўйди. Таъкидлаш лозим, ҳисобдаги фарқ иккита бўлишидан сал аввал меҳмонлар футболчиси Элвин қизил карточка олиб майдонни тарк этганди. Шундан сўнг 72-дақиқада Фримпонг "Байер"ни ўйинга қайтарган голга муаллифлик қилган бўлса, 90+3 ва 90+7-дақиқада киритилган голлар Хаби Алонсо шогирдларига чорак финал йўлланмасини олиб келди.
Қайд этиш лозим, мазкур клублар ўртасидаги илк беллашувда 2:2 ҳисоби қайд этилганди.
"Байер" Германия – "Қорабоғ" Озарбайжон 3:2 (0:0, 3:2)
Голлар: 0:1 – 58 Зубир, 0:2 – 67 Жуниньо, 1:2 – 72 Фримпонг, 2:2 – 90 Шик, 3:2 – 90 Шик.
"Байер" – Коварж, Фримпонг, Тапсоба, Коссуну (Станишич, 79), Андрих, Инкапиэ (Гримальдо, 60), Джака, Хофманн (Паласиос, 28), Виртц, Адли, Иглесиас (Шик, 59).
"Қорабоғ" – Лунев, Вешович (Медина, 87), Гусейнов, Мустафазаде, Джафаргулиев, Бензия (Байрамов, 66), Зубир (Патрик, 86), Янкович, Андраде (Матеус, 78), Ромао, Жуниньо (Ахундзаде, 78).
Огоҳлантиришлар: Шик (70), Жуниньо (78), Лунев (90).
Четлатиш: Жафаргулиев (63).
Дастлабки ўйин: 2:2 «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Зеленский Ғарбга мурожаат қилди
Лондон: 9 мингга яқин чечен Украинага қарши урушда қатнашмоқда
Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"
Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Исроил ҳаво кучлари Ливанга 30 дан ортиқ ҳаво зарбалари берди
Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди
Россия билади. АҚШда яқин орада НАТОга нима бўлиши айтилди