127
Суперлига. “Нефтчи” “Металлург”ни мағлуб этди, “Олимпик” эса Жиззахда камбек амалга оширди
Фото: “Нефтчи”
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган икки ўйин 15 март, жума куни бўлиб ўтди.
“Нефтчи” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилди ва сўнгги дақиқаларда гол уриб, ғалабани илиб кетди. 87-дақиқада Карп рақиб дарвозасини ишғол қилди.
“Сўғдиёна” эса “Олимпик”ка қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 3-дақиқасида Шоҳруҳ Абдураҳмонов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 41-дақиқада Олег Зотеев жиззахликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Бўлим сўнгида эса Александр Зевадинов ҳисобни қисқартирди.
Иккинчи бўлимда эса “Олимпик” мувозанатни тиклади. 53-дақиқада Алишер Одилов пенальтини аниқ амалга оширди. Қолган дақиқаларда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ва учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.
“Нефтчи” – “Металлург” 1:0
Гол: 1:0 — 87 Карп
“Нефтчи”: 35. Санжар Қувватов, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Боян Сигер, 20. Анвар Ғофуров, 7. Жасур Жалолиддинов ( 23. Диёр Туропов, 59), 8. Каталин Карп, 11. Жавоҳир Қаҳрамонов (24. Ғуломҳайдар Гулямов, 90), 19. Мирзоҳид Ғофуров (55. Манучеҳр Сафаров, 71), 70. Аббос Ғуломов , 77. Билолхон Тошмирзаев (18. Михай Роман, 46), 99. Эффионг Нсунгуси (9. Ҳусайн Норчаев, 71).
“Металлург”: 87. Акмал Ортиқов, 24. Даврон Эргашев, 15. Аббос Отахонов, 33. Иван Ёсович, 14. Аброр Тошқўзиев, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 6. Худойшукур Сатторов (11. Далер Шарипов, 90), 7. Сардор Абдураимов (31. Марко Миличкович, 79), 8. Искандар Шайкулов (4. Керим Палич, 72), 97. Бобан Жоржевич, 10. Шаҳзодбек Убайдуллаев.
Огоҳлантиришлар: Каталин Карп (8), Михай Роман (56), Даврон Эргашев (86).
“Сўғдиёна” – “Олимпик” 2:2
Голлар: 1:0 — 3 Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 2:0 — 41 Олег Зотеев, 2:1 — 45+5 Александр Зевадинов, 2:2 — 53 Алишер Одилов (пенальти).
“Сўғдиёна”: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 3. Ислом Қобилов, 5. Жасур Ёқубов (17. Самандар Синдаров, 54), 8. Владимир Ёвович, 9. Самандар Мавлонқулов (7. Муҳаммадсафо Фозилов, 77), 10. Шоҳрух Абдураҳмонов, 14. Люпчо Дориев, 22. Алексей Носко, 28. Станислав Андреев (11. Зоран Петрович, 46), 33. Олег Зотеев.
“Олимпик”: 1. Шукрон Йўлдошев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 7. Иброҳим Ибрагимов, 10. Фарруҳ Мухторов (77. Тимур Мамасидиқов, 56), 11. Отабек Жўрақўзиев, 18. Акбар Абдурасулов, 19. Аҳмадилло Муқумжонов, 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 23. Абдурауф Бўриев, 29. Александр Зевадинов, 37. Алишер Одилов.
Огоҳлантиришлар: Зевадинов (25), Зотеев (37), Дориев (75), Ёвович (77), Қулматов (86). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади