
Хитойнинг Тайян шаҳрида таэквондо ВТ бўйича Осиё лицензион турнири ўтказилмоқда.

Мусобақада Ўзбекистон миллий жамоасининг икки нафар аъзоси — Жасурбек Жайсунов (-80 кг) ва Озода Собиржонова (-67 кг) иштирок этди.

Қувонарлиси, ҳар икки спортчимиз ўз жангларида ғалаба қозониб, тўрт йилликнинг энг муҳим комплекс мусобақаси учун лицензияни қўлга киритди.
Қайд этиш жоиз, Хитойдаги мусобақадан сўнг миллий жамоамиздаги йўлланмалар сони тўлиқ бўлди - 4 та. Бу натижа Токио-2020 Олимипия ўйинларида ҳам содир бўлган эди.
Маълумот учун, Олимпия ўйинлари дастурига кўра, таэквондо ВТ спорт турида аёллар ва эркаклар 4 тадан вазн тоифасида иштирок этади. Ҳар бир мамлакат федерацияси ўз ихтиёрига кўра аёллар ва эркаклар орасидан 2 тадан вазн тоифасида йўлланмалар учун қатнашиш имкониятига эга бўлади.
Аввалроқ, миллий жамоамизнинг икки нафар аъзоси — Улуғбек Рашитов (-68 кг) ҳамда Светлана Осипова (+67 кг) рейтинг очколари орқали Париж-2024 чиптасига эга чиққан эди.
Шу тариқа, Париж-2024 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларида миллий жамоамиз тўлиқ таркибда иштирок этадиган бўлди:
-68 кг: Улуғбек Рашитов
-80 кг: Жасурбек Жайсунов
-67 кг: Озода Собиржонова
+67 кг: Светлана Осипова. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар