ЦСКА футболчиси Аббосбек Файзуллаев sport24.ru сайтига қисқа интервью бериб, нега кейинги ўйинларда заҳирада қолиб кетаётгани сабабини айтган эди.
Гап шундаки, мавсумнинг биринчи қисмида жамоанинг энг асосий ўйинчисига айланган Аббосбек Файзуллаев бошланғич таркибнинг муқим аъзоси сифатида ЦСКАга катта фойда келтираётган эди.
Бироқ, қишки танаффусдан кейин дастлабки учта учрашувдан фақат биринчисида илк дақиқадан майдонга тушиб тўлиқ ўйнамаган ўзбек легионери кейинги икки ўйинни заҳира ўриндиғида бошлади.
Файзуллаев интервьюда нега заҳирада қолаётганини бош мураббий Владимир Федотовдан сўраш кераклигини таъкидлаган.
Шундан кейин ЦСКАнинг коммуникациялар бўйича директори Кирилл Брейдо ўз телеграмм канали орқали ўзбек футболчисининг изоҳини эълон қилди.
- Мен тўғридан тўғри фикрим белдирилган хабарни кўрдим ва унда мен бош мураббийга нега ўйнамаётгани ҳақида савол бергандек бўлиб қолган. Тўғриси, ўзим ҳам ҳайрон қолдим. Агар мени нотўғри тушунган бўлишса-чи. Айниқса, биринчи навбатда бош мураббий.
Мен фақат журналист саволига жавоб бердим, ўйнашни исташимни, лекин буни мен эмас, бош мураббий ҳал қилишини айтдим. Бу гапда ҳамма сўзлар ўз жойига қўйилганидек, лекин мазмуни бироз бошқача чиқиши мумкин.
Мухлислардан бу масалада кўп ўйланмасликларини ва хавотир олмасликларини сўрайман, - дейилади Аббосбек Файзуллаев номидан келтирилган ушбу изоҳда.
Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев ўтган йилнинг август ойида “Пахтакор”дан ЦСКАга кўчиб ўтган эди. 20 ёшли ҳужумкор футболчи қисқа фурсатда ЦСКАнинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди.
Қишки танаффус вақтида Файзуллаев Қатарда бўлган Осиё кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Қитъанинг энг нуфузли мусобақаси олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва асосий тўпурари Элдор Шомуродов оғир жароҳат олиб, сафдан чиққан эди. Шу боис, терма жамоа ҳужум чизиғида етакчилик вазифасини айнан Аббосбек Файзуллаев ўз зиммасига олишига тўғри келди.
Қатардаги қитъа чемпионатининг энг яхши ёш ўйинчиси сифатида эътироф этилган Аббосбек Файзуллаев мавсумнинг иккинчи ярмига тўлиқ тайёргарлик кўра олмади. Легионеримиз ЦСКАнинг уч босқичли тайёргарлик жараёнида дастлабки икки йиғинни ўтказиб юборди ва қисқа муддат ҳордиқ чиқарганидан кейин учинчи ўқув-машғулот йиғинида қатнашди холос.
ЦСКА бош мураббийи Владимир Федотов эса, ўзбек футболчиси биринчи навбатда, эмоционал жиҳатдан тикланиб олиши кераклигини ва исталган пайтда майдонга тушишга тайёрлигини таъкидлаган.
Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец томонидан 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг март ойида Гонконг билан бўладиган иккита учрашувига таклиф олган.
Бу учрашувлардан биринчиси 21 март куни Гонконгда, кейингиси 26 март куни Тошкентда бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади