21:28 / 16.03.2024
170

Александр Хомяков: "Ҳотиржам ғалаба қозонишимиз керак бўлган ўйинни асабий тарзда тугатдик"

Александр Хомяков: "Ҳотиржам ғалаба қозонишимиз керак бўлган ўйинни асабий тарзда тугатдик"
Суперлига 3-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Андижон" (2:3) учрашувидан сўнг "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Мухлисларимизни табриклайман. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз, аммо Ўйин сўнгида ўтказиб юборилган икки гол мени ранжитди. Хотиржам ғалаба қозонишимиз керак бўлган ўйинни асабий тарзда тугатдик. Ўйинни ташлаб юбордик. Бугунги учрашув бизга дарс бўлади деган умиддаман.

- Бектемир Абдуманнопов "Андижон"нинг энг катта трансферларидан бири бўлди. Абдуманнонов ҳужумчи лекин у ҳозир кўпроқ жамоадошларига пас бериш билан шуғулланмоқда. Сиз Абдуманноповни қайси позицияда кўрмоқдасиз?

- Абдуманнопов ҳужумкор қанот ярим ҳимоячиси сифатида ўйнамоқда. Бизнинг жамоа барча футболчилар ҳимояга қайтишади. Бектемир ҳимояда ўйнашни ҳам ўрганмоқда. У катта потенциалга эга, аммо ҳали кўп нарсани ўрганиши керак. Бутун жамоа меҳнат қилмоқда ва ҳар бир учрашув биз учун сўнги ўйиндек. Айнан қайсидир футболчини таъкидлаб ўтмайман, ҳамма бирдек ишламоқда.

- Жамоангиз сўнги иккита ўйинда 8та гол урди ва 6 очкони қўлга киритди. Кўпгина жамоаларда ғалабали сериялардан сўнг хотиржамликка берилиш сезилади ва бу натижага таъсир қилади. Бундай ҳолат "Андижон" билан такрорланиши мумкинми?

- Бу футбол. "Бунёдкор"га қарши учрашув омадли бўлди ва кўп гол урдик. Тўғри, ғалаба қозонаётган бўлишимиз мумкин, аммо Ўйин сифатидан кўнглим тўлмаяпти. Биз ўсишда давом этишимиз керак. Ҳозирги ҳолатимизда ҳужумдаги ўйинимизни яхшилашимиз керак. Кўп гол ураётганимизга қарамай ҳужумдаги ўйинимиз яхши эмас.

- Рубий Хебай жамоани тарк этди ва унинг ўрнига россиялик ёш футболчини сотиб олдингизлар. Дастлабки уч турдан кейин Луканинг ўйинидан қанчалик қоникдингиз. Згурский Хебайнинг ўрнини боса оладими?

- Хебай мустақил ҳужумчи. У ўзи учун ўзи бемалол вазият ярата олади. Аммо Хебай иккинчи даврада камроқ гол урганди. Ҳужумчилар бугун гол урса, эртага урмайди. Иккинчи даврада жамоавий Ўйин сабабли кўпроқ гол ва кўпроқ очко йиға олгандик. Згурскийга келадиган бўлсак, у ҳали ёш футболчи. Биз унга имконият бермоқдамиз ва у имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. "Бунёдкор"га қарши ўйинда гол уришга ҳам эришди. Бизда нафақат Хебай, балки унинг ўрнига бошқа ҳужумчилар ҳам бор. Бизда ҳозир учта ҳужумчи бор: Згурский, Турдимуродов ва Самиев. Барча ҳужумчиларимизга имконият берамиз. Биз Хебайнинг ўрнини сон билан ёпамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Александр Хомяков: "Ҳотиржам ғалаба қозонишимиз керак бўлган ўйинни асабий тарзда тугатдик"