Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Учрашувнинг шунақа оғир ўтишига ўзимиз сабабчимиз. Биринчи бўлимдаги хотиржамлик ва ишонч иккинчи бўлимда сусайиб қолди. "Қизилқум" жамоаси бизга жуда яхши қаршилик кўрсатди, гол кирита олди. Шундай бўлса ҳам йигитларга рахмат айтаман, улар майдонда охиригача курашишди. Вазиятларимиздан тўғри фойдалана олганимизда ҳисоб бундан ҳам яхшироқ тус олиши мумкин эди.
- Да Сильвани алмаштирилиши нима билан боғлиқ?
- Биз янги футболчиларни майдонга ташлаб ўйинни кучайтирмоқчи эдик. Имкониятларимиздан тўлиқ фойдалана олмадик.
- Бобир Абдихолиқов Беларусь ва Қозоғистон чемпионатларида яхши ўйин кўрсатганди. "Насаф"да эса йўқолиб қолаётгандек...
- Бобир Абдихолиқовда руҳият билан боғлиқ муаммо бор. Бундан чиқиб кетиши учун биринчи голини уриб олиши керак. Биз унга бу борада ёрдам берамиз. Абдихолиқов бундай вазиятлардан чиқиб кета оладиган иқтидорга эга.
- "Қизилқум"нинг иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириб юбора олганига сабаб нима деб ҳисоблайсиз?
- Биринчидан биз ўз имкониятларимиздан тўлиқ фойдалана олмадик. Ўтган мавсумда жамоалар бизга қарши чуқур ҳимоя билан чиқишарди. Биз мана шундай эҳтимолни ҳисобга олган ҳолда рақибга ҳам имконият бераяпмиз. Тезкор футболчиларимиз бор, ўйиннинг боришига қараб қарши ҳужум услубига ҳам ўтаяпмиз.
Иккинчидан, 2:0 жуда хавфли ҳисоб. Гол ўтказиб юборсангиз, руҳий устунлик рақиб томонига ўтиб кетади. Шу каби факторлар иккинчи бўлимдаги ўйинимизга таъсир кўрсатди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади