Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Биринчи бўлимда вазиятларимиз ўхшамади. "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйинга тайёрлаган режаларимиз бор эди. Қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда вазиятларимиз кўпайди, ўйинимизни кучайтира олдик. Навоийдан келиб бизни қўллаб-қувватлаган футбол ишқибозларига миннатдорчилик билдираман.
- "Қизилқум" ўтган учрашувларда биринчи бўлимда яхшироқ ўйнаётганди. Бугун эса акси бўлди. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Ўтган учрашувларда иккинчи бўлимлардаги суст ҳаракатлар учун бизда ҳам саволлар бор эди. Бугун ҳисобда ортда бораётгандик. Шу сабабдан ҳам иккинчи бўлимда ҳужумларни кучайтирмасак бўлмасди. Футболчиларга мотивация ҳар доим керак, танаффусда уларни руҳлантиришга ҳаракат қилдик.
- Жамоангизнинг жисмоний ҳолати яхшироқ экани кўриняпти. Бу машғулотда олиб борилган ишлар самарасими?
- Албатта, машғулотларда жисмоний тайёргарлик бўйича алоҳида ишлаймиз. Ҳозир мавсумнинг кириш қисмидамиз, барча жамоаларда жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммо бор. Йигитларга кучли ҳоҳиш ва ўз-ўзига бўлган ишончнинг таъсири муҳим ҳисобланади.
- Иккинчи голда дарвозабоннинг хатоси бор деб ҳисоблайсизми?
- Йўқ, ўйин жараёнида юзага келиши мумкин бўлган эпизод. Агар дарвозабон бироз тезроқ ҳаракатланса ёки тўп ҳавода секинроқ учганида гол юзага келмаган бўларди. Бу шунчаки 2-3 сонияда ҳал бўладиган вазият.
- Раҳматовни нега жамоада сақлаб қолмагансизлар?
- Раҳматов "Насаф" футболчиси. Кўраяпсизлар, асосий таркибда ўйнаяпти. Биз истаганимиз билан "Насаф" зарур пайтда бу футболчини ортга қайтара оларди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади