323
Рўзиқул Бердиев Абдихолиқовдаги муаммо, таркибдаги йўқотишлар ва "Андижон"га қарши ўйин ҳақида гапирди
Суперлига 3-туридан ўрин олган "Насаф" ҳамда "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги ўйиндан (2:1) сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин оғир ўтишига ўзимиз сабабчимиз. Биринчи бўлим тўлиқ назоратимиз остида ўтди, аммо 60-дақиқадан сўнг тизгин меҳмонларга ўтди. Баъзи вазиятларда сўнгги узатма, айримларида сўнгги зарбани беришда кечикдик. Агар, ушбу ҳолатлардан фойдаланганимизда, яхши бўларди.
Да Силвани майдондан олиш орқали майдонга янги кучларни ташлашни мақсад қилган эдик. Улар қарши ҳужумлардан яхши фойдаланишини кутган эдик. У кўп вазиятлар яратди, Марушичда ҳам, Викторда ҳам ўта қулай имконият бўлди.
Абдухолиқовнинг муаммоси руҳият билан боғлиқ. Ундан талаб қилинаётган нарса бажарилмаяпти ва босим билан ҳаракат қиляпти. Буни енгиб ўтиш учун битта тўп киритиб олиш лозим. Бобурда етарлича қобилият бор ва умид қиламанки, тез фурсатда ушбу ҳолатдан чиқиб кета олади.
"Андижон"га қарши баҳс тўла стадион ва ажойиб атмосферада ўтишини тасаввур қиляпман. "Бургутлар" икки йилдан буён деярли бир хил таркибда ҳаракат қилишмоқда ва ўйинлари ҳам яхши шаклланган. Учрашувга қизиқиш юқори бўлиши аниқ.
Сўнгги баҳсларда биз рақибга ҳам очилиб ўйнаш имкониятини бермоқдамиз. Боиси, таркибимизда тезкор футболчилар мавжуд ва қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш мумкин. Кўп йиллар давомида биз ҳужум қилиб, рақиб жамоа ҳимояланганда ёриб ўтиш қийин бўларди. Шунинг учун, баъзи нарсаларни ўзгартирдик.
2:0 ҳисоби футболдаги энг ёмон ҳисоб. Бу футболчиларнинг руҳиятига таъсир қилади. Тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг ҳимояда бироз саросима бошланди. Айни шу сабабли, ҳисобни сақлаб қолишга интилдик. Қарши ҳужумда аниқроқ ҳаракат қилганимизда, режамиз тўлиқ амалга ошган бўларди. Ўйин эсдан чиқади, аммо натижа қолади.
Жўрабеков ҳамда Шулаянинг қанотдаги ўйинларидан хабаримиз бор эди. Улар беллашув сўнггига қадар фаол бўлишди. Бунга Муҳиддинов ҳамда Бозоровнинг чарчаб қолгани сабаб бўлди. Ойбек бир ойдан буён илк бор майдонга тушди ва жисмоний жиҳатдан тўлиқ тайёр эмаслигини билар эдик. Раҳматов кутилмаганда ўзини заҳирага олишни сўраши сабабли Насруллаевни майдонга туширдик. Шу сабабли чап қанот ҳимояда қийналдик.
Кенжабоев сўнгги муолажаларни олиб бўлди ва эртадан умумий гуруҳга қўшилади. Умид қиламанки, "Андижон" билан беллашувга қадар сафга қайтади.
Насруллаев эса деярли уч ой майдонга тушмади. Унинг йўқлиги сабабли кўп нарсаларни ўзгартиришга мажбур бўляпмиз. Учта марказий ҳимоячи билан ўйнаяпмиз. Ҳужумда яхши ўйнади, ҳимояда эса курашларда ўйин амалиёти йўқлиги сезилиб қолди. Юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, уларни яхши ҳолатга келтиришга улгурамиз, деб ўйлайман.
Раҳматов олимпия термасидан, Абдураҳматов, Неъматов ва Абдухолиқов эса миллий терма жамоадан чақирув олган. Улар 28 март куни жамоага қайтишади. Биз эса 30 март санасида ўйнаймиз. Қолган футболчилар билан "Андижон"га қарши учрашувга тайёрланамиз.
Раҳматовни Туркиядаги йиғин давомида қанотда синаб кўрдик. Сабаби, қанот ҳимоясида муаммолар бор эди. Абдураҳматов термада эди, Муҳаммадиев эса жароҳатда. Мурод тезкор, тўп билан яхши муомала қилади, тез чарчаб қолмайди. У бу рақобатда марказда ҳам ўйнаши мумкин. Бунга шубҳам йўқ. Бешта беллашувда майдонга тушган бўлсак, у барчасида ажойиб ҳаракат қилди ва бежизга терма жамоадан таклиф олмади", - деди "аждарлар" устози. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади