22:40 / 17.03.2024
122

Миржалол Қосимов: "Доим ҳужумкор ва очиқ ўйин кўрсатамиз, шу сабаб биз билан ўйнаш жуда ҳам осон"

Миржалол Қосимов: "Доим ҳужумкор ва очиқ ўйин кўрсатамиз, шу сабаб биз билан ўйнаш жуда ҳам осон"
Ўзбекистон Суперлигаси 3-тур доирасидаги ОКМК — "Динамо" (3:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

"Муҳими керакли натижага эришдик. Карленовичнинг услубини биламан, қолаверса "Динамо" иккита ўйинда очко тўпламаганди.

Бугун майдонда бир-бирига мос иккита жамоа ҳаракат қилди ва мазмунли ўйин бўлди. Ўйин 2:1 бўлиб турган пайти Жавоҳир жамоани қутқарди ва биз ундан кейин учинчи тўпни киритдик. Бу футбол", — дея сўз бошлади Қосимов.

— ОКМК биринчи бўлимни яхши ўтказди, иккинчи бўлимда эса ташаббусни рақибга топшириб қўйди. Ҳимояга қайтиш кўрсатмангизмиди ёки "Динамо" шунчалик қўшдими?

— Кичик хатолар, аниқроғи тўп узатмаларидаги хатолар сабаб устунликни "Динамо"га бериб қўйдик. Бундай кўрсатма берилмаган. Биз доим ҳужумкор ва очиқ футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз ва шу сабаб биз билан ўйнаш жуда осон.

— Бугун захирадан ёшларни туширдингиз ва улар ёмон ўйин кўрсатишмади. Уларни кейинги ўйинда асосий таркибда кўришимиз мумкинми?

— Бизда иқтидорли ёшлар бор. Барчаси ўзларининг қўлида ва улар жуда кўп ишлашлари керак. Ўзлари, оилалари учун ҳаракат қилишлари керак. Умуман олганда, 16 ёшда ҳам 50 ёшда ҳам ҳаракати яхши бўлса нега энди ўйнамаслиги керак? Ўринбосарлар ўйинларини кузатяпмиз, агар яхши ўйнашса ҳар бирларига имконият берилади.

— 3-турдан сўнг чемпионат ҳақидаги фикрингиз қандай?

— Ҳали нимадир дейишга эрта. Йил сўнггига қадар шундай курашларни кўрсак керак. Жамоалар бир-бирига тенг кўринмоқда, аниқроғи пешқадам ва аутсайдер йўқдек.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: "Доим ҳужумкор ва очиқ ўйин кўрсатамиз, шу сабаб биз билан ўйнаш жуда ҳам осон"