Фото: Reuters
Франция Россияга Олимпия ўйинлари пайтида Украинага қарши ўт очишни тўхтатишни таклиф қилди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса мазкур таклифга жавоб қайтарди.
Таклиф Франция президенти Эммануэл Макрон томонидан россиялик ҳамкасби Владимир Путинга қаратилган. Париж 2024-ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади.
“Мезбон давлатнинг қоидаси, таъбир жоиз бўлса, Олимпия ҳаракати билан ҳамқадам бўлишдир. Биз Олимпия қўмитаси қарорига ҳам амал қиламиз. Қўмита Россия давлат сифатида бу ўйинларда иштирок эта олмайди, деган қарорга келган. Аммо атлетчилар оқ байроқ остида фақат спортчи сифатида қатнашиши ва мусобақаларда иштирок этиши мумкин. Албатта, спортчилардан бундай вазиятда фойдаланмасликлари учун уларнинг чиқишларини жамоавий ва диққат кузатиб борамиз”, — деди Эммануэл Макрон.
У бутун дунё тинчлик ва бағрикенглик хабарини эшитишини, Украина эса ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тўлиқ тиклашини исташини таъкидлади. Шу билан бирга, Франция раҳбари руслар ҳозир Россияда ҳукмронлик қилаётган режимни қўллаб-қувватламаслигини айтди. Макрон Франция Россиядан Олимпия ўйинлари вақтида ўт очишни сўрашини таъкидлади.
“Ҳа, биз буни сўраймиз”, — деди у. Франция президенти аниқ таклиф ва қарорлар билан Украинага ташриф буюришини ҳам айтди.
Россия ТИВ муносабати
Россия ташқи ишлар вазирлиги расмийси Мария Захарова ўт очишни тўхтатиш таклифи ўрнига Францияни Украинага қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди.
“Мен Макронга тинч аҳолини ўлдириш учун ишлатиладиган қуролларни етказиб беришни тўхтатиш, шунингдек, терроризмга ҳомийлик қилишни тўхтатиш бўйича жавоб таклифи билан чиқмоқдаман”, — деди у.
Москва, шунингдек, Франция президентини Яқин Шарқдаги можаро томонларига ҳам худди шундай таклиф билан чиқишни таклиф қилади.
“Албатта, кўп нарса Франциянинг сўзларига боғлиқ”, — дея қўшимча қилди Мария Захарова. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади