Фото: Reamadrid Exclusivo
Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Андрей Лунин “Осасуна” билан ғалабали ўйиндан (4:2) сўнг “қаймоқранглилар” бош мураббийи Карло Анчелоттига мурожаат қилди.
“Жаноб, ишончингизни оқлайман”, — дея ўйиндан кейин сўзларини келтиради Realmadridexclusivo.
Манбага кўра, Лунин италиялик устози ва унинг мураббийлар штабига ўзининг ажойиб формада эканлиги ва жароҳат олган белгиялик Тибо Куртуа қайтганидан кейин ҳам жорий мавсумда биринчи дарвозабон мақомини сақлаб қолишга ҳаракат қилишини айтиб ўтган.
25 ёшли Лунин 2018 йилда “Заря”дан “Реал”га 8,5 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда дарвозабон “қироллик” клубида сафида барча турнирларда 22 та ўйин ўтказиб, 17 та гол ўтказиб юборган. Футболчининг Мадрид клуби билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Transfermarkt интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 8 миллион еврони ташкил қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Абдуқодир Ҳусановсиз қолган “Ланс” клуби сафар ўйинида ғалаба қозонди
Абдуқодир Ҳусанов трансферига бош бўлган суперагент “Ланс”ни қандай “ухлатди”?
Карло Анчелотти кеча “Барселона”дан учралган йирик мағлубиятни қандай изоҳлади?
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб кубокни қўлга киритди
Англияда Абдуқодир Ҳусановга қандай "лақаб" беришди?
"Пахтакор" бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди
Ислом Махачев: "Мен шахс сифатида Роналдуни танлайман"
"Барселона" бугун "қора анъана"га нуқта қўя оладими?