"Трабзонспор" мухлислари ва "Фенербахче" футболчилари ўртасида муштлашув содир бўлди

"Трабзонспор" мухлислари ва "Фенербахче" футболчилари ўртасида муштлашув содир бўлди
Туркия Суперлигасининг 30-тури доирасида "Трабзонспор" ўз майдонида "Фенербахче"ни қабул қилди ва 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Аммо маълум бўлишича, финал ҳуштаги янграганидан сўнг майдонда мезбон мухлислар ҳамда меҳмон футболчилар ўртасида йирик муштлашув содир бўлган. Ғалабани нишонлаётган "Фенер" футболчилари майдон эгаларига маъқул келмаган ва уларни томошабинлар бурчак байроғи билан савалашга тушиб кетишган.

Вазиятга истанбулликлар легионери Фред ҳам аралашган ва у ишқибозлар билан муштлашган. Сўнг меҳмонлар хавфсизлик ходимлари ва полиция вакиллари ёрдамида майдонни тарк этишган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар