Ўзбекистон футболи тарбияланувчилари ҳам секин-аста Европанинг энг кучли лигаларини забт этишга интилмоқда. Яқингача Италиядаги Элдор Шомуродов кучли бешлик чемпионатларидаги ягона вакилимиз бўлиб турган бўлса, сўнгги бир йилда унинг ёнига ёш ўйинчилар қўшила бошлади.
Хусусан, 20 ёшли Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатининг энг иқтидорли ҳимоячиларидан бири сифатида гавдаланди. Абдуқодир қисқа фурсатда Лига1 ўйинларидан ташқари УЕФАнинг энг нуфузли мусобақалари – Чемпионлар лигаси ва Европа Лигасида дебют учрашувларини ўтказишга ҳам улгурди.
Қишки трансферлар вақтида “Пахтакор”дан “Брентфорд”га кўчиб ўтган Муҳаммадали Ўринбоев Англия футболида ўз ўрнини топишга уринмоқда. 17 ёшли футболчининг “Брентфорд Б” таркибидаги ўйинлари мутахассислар томонидан ижобий баҳоланяпти.
Ижтимоий тармоқдаги бир неча манбалар ўзбек футболининг иқтидорли яна бир тарбияланувчиси – Лазиз Мирзаев Испания клубида кўрикдан ўтаётгани ҳақида ёза бошлади.
Россиялик инсайдер Иван Карпов ўзининг телеграмм каналида маълум қилишича, Тошкентнинг “Локомотив” клубига тегишли 17 ёшли футболчи Испания Сегундасида етакчилик қилаётган “Леганес” клубида кўрикдан ўтмоқда.
“Леганес” жорий мавсумда Сегундада 31 та учрашувда 56 очко жамғариб, мусобақа жадвалида биринчи ўринда бормоқда ва Ла Лигага чиқиш учун асосий даъвогар ҳисобланади.
Ҳужумкор футболчи позициясида тўп тепадиган Лазизбек Мирзаев Ўзбекистон U17 терма жамоасидаги муваффақиятли ўйинлари орқали хориж клублари скаутлари назарига тушган.
Айниқса, ўтган йили ноябрь ойида 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Лазизбек Мирзаевнинг жарима зарбасидан Англия терма жамоаси дарвозасини ишғол қилгани анча шов-шувларни келтириб чиқарган эди.
Ўша супергол футболчиларимизга Англия терма жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба келтириб, жаҳон чемпионатининг чорак финалига олиб чиққан.
Трансферларга ихтисослашган transfermarkt.world порталида Лазизбек Мирзаев ёшлар терма жамоаси сафида жами 16 та учрашувда қатнашиб, Австралия, Россия ва Англия терма жамоалари дарвозасини ишғол қилгани қайд этилган.
Лазизбек Мирзаевга Россия Премьер-лигасининг бир неча клублари ҳам қизиқиш билдириб, унинг фаолиятини жиддий тарзда кузатиб боргани ҳақида ҳам маълумотлар чиқарилганди. Хусусан, “Ростов” клуби Лазизбек 2024 йилнинг октябрида 18 ёшга тўлганидан кейин футболчи билан тўлақонли шартнома тузишни режалаштираётгани тўғрисида ҳам маълумотлар тарқатилганди.
Маълумотларда келтирилишича, Лазизбек Мирзаев машҳур футболчи Одил Аҳмедов академиясидан етишиб чиққан ва 2022 йилнинг январида “Локомотив” билан шартнома имзолаган. Унинг Тошкент клуби билан шартномаси 2025 йилнинг охиригача тузилган.
Лазизбек Мирзаёвнинг трансфер суммаси 2023 йил якунига кўра, 50 минг евродан 200 минг еврога кўтарилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади