17:49 / 22.03.2024
192

Энрике: Агар менга донат қилсангиз, "Барса"га қарши ўйинда Мбаппени захирада қолдираман"

Энрике: Агар менга донат қилсангиз, "Барса"га қарши ўйинда Мбаппени захирада қолдираман"
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике яна твитч орқали жонли эфир амалга оширди ва уни бир вақтнинг ўзида 25 мингга яқин одам кузатиб борди. Испаниялик мутахассис эса обуначиларининг саволларига ҳам жавоб берди.

Бир обуначи ундан "Килиан Мбаппени "Барселона"га қарши баҳсда марказий ҳимояда ўйната оласанми?", - деб сўради. Энрике эса бунга ҳазил тариқасида шундай жавоб берди: "Агар менга 4 ёки 5 миллион евро донат қилсангиз, уни захирада қолдираман (кулади)".

Хабарингиз бор, "Барселона" ва ПСЖ Чемпионлар лигаси чорак финалида тўқнаш келган. Дастлабки баҳс 11 апрелда, жавоб учрашуви эса 17 апрель куни бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Энрике: Агар менга донат қилсангиз, "Барса"га қарши ўйинда Мбаппени захирада қолдираман"