12:01 / 24.03.2024
92

“Ал-Ҳилол” “Барселона” футболчисини 100 миллион еврога харид қилмоқчи

“Ал-Ҳилол” “Барселона” футболчисини 100 миллион еврога харид қилмоқчи
“Барселона” футболчиси Рафинья Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клуби қизиқишлар доирасига тушиб қолди.

Ўтган ҳафтада Саудия клуби “Барселона” вингерига 80 миллион евродан баланд нарх тўламоқчилиги маълум бўлганди. Diario Sport нашрининг аниқлик киритишича, гап Рафинья ҳақида кетмоқда.

Ар-Риёд клуби бразилиялик футболчига 100 миллион евро ва бонуслар тўлаб бермоқчи. Шунингдек, “Ал-Ҳилол” Рафиньяга ҳозирги маошидан 3 баравар кўпроқ маош тўлашга тайёр. Ҳозир футболчи испан клубида солиқлардан ташқари 5,5 миллион евро маош олади.

“Барселона” ҳам таклифни ўйлаб кўрмоқчи. Вингернинг сотувидан тушган маблағ орқали молиявий муаммоларни бартараф этишни кўзда тутган.

Рафинья каталонияликлар сафини тарк этишни хоҳламайди. Ундан ташқари футболчининг агенти бўлган Деку ҳозирда “кўк-анорранглилар” спорт директори лавозимида фаолият юритмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Ал-Ҳилол” “Барселона” футболчисини 100 миллион еврога харид қилмоқчи