22:20 / 24.03.2024
228

Бахтиёр Ашурматов: Элдор Шомуродов, Рустам Ашурматов ва Гонконг билан ўйин ҳақида

Бахтиёр Ашурматов: Элдор Шомуродов, Рустам Ашурматов ва Гонконг билан ўйин ҳақида
Дастлабки ўйинда меҳмонда ғалабага эришган вакилларимиз кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилди. Илк ўйинда Элдор Шомуродов ва Рустам Ашурматовнинг голлари Ўзбекистонга ғалаба келтирган эди. Бўлажак ўйинда ҳам терма жамоамиздан ишончли ғалабани кутамиз. Мазкур ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Бахтиёр Ашурматов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Осиё Кубогида терма жамоамиз ўз савиясидан пастроқ даражада ўйин кўрсатди деб ўйлайман. Тўғри, таркибимизда Йўқотишлар бор эди. Лекин Ўзбекистон кўрсатган натижасидан яхшироқ натижага эришишга қодир эди. Гонконг билан ўйинни эса футболчиларимиз яхши савияда ўтказди. Айтиш керакки, Гонконг Осиё Кубогидаги рақибларимиздан пастроқ даражадаги жамоа ҳисобланарди. Бундай рақибларга қарши руҳан тайёрланиш осон эмас. Терма жамоамиз бу ўйинни ишончли ўтказди, дея оламан. Гонконгга ҳеч қандай имконият қолдиргани йўқ. Тўп назорати, вазиятлар яратишда жуда ишончли тўп ҳаракат қилишди. Бу билан кейинги босқичга қийинчиликсиз чиқишимизни кўрсатиб берди.

- Элдор Шомуродовни бемалол терма жамоамизнинг алмаштириб бўлмас ўйинчиси деб айтишимиз мумкин. У кўп қиррали ҳужумчи. Элдор билан терма жамоамиз албатта кучлироқ кўринади. Ҳужумчи вазиятлар яратишда, рақиб ҳимоячиларига босим уюштиришда, тезликда рақиб ҳимоячиларидан қочиб кетишда кучли. Қисқа қилиб айтганда терма жамоамизнинг ҳақиқий етакчиси.

- Гонконгга қарши баҳсда хурсанд қилгани Рустамжоннинг Ўзбекистон терма жамоасида урган дебют голи бўлди. Бу гол чиройли амалга оширилди. Машариповнинг ажойиб узатмаси ва Рустамжоннинг очиқ позицияга очилиши якунда голга олиб келди. Унинг асосий таркибдаги ўйинлари давомий бўлсин. Охирги пайтларда "Рубин" ва Ўзбекистон терма жамоасидаги ишончли ўйинлари орқали бу голга муносиб эди. Кўз тегмасин охирги пайтда футболчи сифатида катта ўсишга эришди. Лекин унинг салоҳияти жуда юқори. "Рубин"да кам ўйин амалиёти берилаётгани ўсишига тўсқинлик қилаётганди. Умид қиламанки, Рустамжон клубида ҳам етарли ўйин амалиётига эга бўлади.

- Жавоб ўйинида янада ишончли тарзда тўп тепамиз ва йирик ҳисобдаги ғалабага эришамиз. Худо хоҳласа охирида ҳам суюнтиришсин. Ўзбекистонлик мухлисларнинг азалий орзуси Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқишини кўриш. Бу мураккаб йўлда вакилларимизга омад ва соғлик тилайман.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 26 март куни ЖЧ-2026 саралаши доирасида Гонконгга қарши майдонга чиқади.

Муаллиф: Iskandarov Abdulaziz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бахтиёр Ашурматов: Элдор Шомуродов, Рустам Ашурматов ва Гонконг билан ўйин ҳақида