345
Моуринью: "Тушунмаяпман, қандай қилиб жамоасини кетма-кет икки еврокубок финалига олиб чиққан мураббийни кетказиб юбориш мумкин?"
Португалиялик мураббий Жозе Моуринью "Рома"дан кетгани сабабини тушунмаётганини айтди.
"Истеъфода пичоққа илинадиган бирор гап йўқ. Тушунмаяпман, қандай қилиб жамоани кетма-кет икки марта еврокубок финалига олиб чиққан мураббийни кетказиб юбориш мумкин? Бу ягона ғалати нарса ҳолос.
Жаноб Тиагу Пинтунинг интервьюсига тўхталадиган бўлсак, тўғрисини айтаман, улар мен учун қизиқ эмас, шу сабабли уларни ўқиш ва эшитиш учун бир сониямни ҳам сарфламайман.
Ҳеч қандай қизиқишларим ҳам йўқ. Улар билан яна биргаликда ишлашимиз мумкинми? Йўқ, албатта, йўқ. Баъзи нарсалар мени яна бир бор такрорлашга ундайди. Лекин бундай ҳолатда бу иложсиз", - деди Моуринью.
Жозе "Рома" билан 2021/22 йилги мавсумда Конференциялар лигасида ғолиб чиққан бўлса, 2022/23 йилги мавсумда Европа лигаси финалига олиб чиқди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади