167
Ислом Аҳмедов: "Тан олиш керак, "Навбаҳор" ўйин савияси ва тажриба борасида жамоамиздан кучли"
Хабарингиз бор, “Навбаҳор” Қирғиз Республикаси Премьер-лигасининг сўнгги икки мавсуми, яъни 2022 ва 2023 йиллардаги чемпиони “Абдиш - Ата” (Кант) жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказиб, Асадбек Собиржоновнинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур ўйиндан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи, ҳамюртимиз Ислом Аҳмедов “Навбаҳор” сайти учун махсус интервью берди. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этяпмиз.
“Ўзбекистоннинг кучли ҳамда совриндор жамоаларидан бири бўлган “Навбаҳор”га қарши халқаро ўртоқлик баҳси ўтказганимиздан хурсандман.
Мазкур ўйин ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлайди, жамоамиз учун эса Австралиянинг “Сентрал Кост Маринерс” клубига қарши кечадиган ОФК кубоги ҳудудий финал беллашувларидан олдин тажриба оширишга ёрдам беради, деган умиддаман.
Тан олиш керак, наманганликлар ўйин савияси ҳамда тажриба борасида жамоамиздан анча кучли. Шундай бўлса-да, йигитлар номдор рақибга қарши муносиб ўйин намойиш этишга интилишди. Бироқ, тажриба барибир ўз сўзини айтди. Ажойиб ташкилотчилик учун “Навбаҳор” клуби раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. “Навбаҳор”га Суперлига ва Ўзбекистон кубоги мусобақаларида омад ёр бўлиб, жамоа ғалабалари билан мухлисларга қувонч улашишига тилакдошман”.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади