Агуэро дисквалификация қилиниши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-08-2016 | 12:00 ZAMIN.UZ / Спорт / 29 Август 2016
460

Агуэро дисквалификация қилиниши мумкин

 Агуэро дисквалификация қилиниши мумкин

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро Англия Премьер-лигасининг 3-турида "Вест Ҳэм"га қарши ўйин вақтида қўпол ҳаракати учун дисквалификация қилиниши мумкин.

Гап шундаки, Агуэро "Вест Ҳэм" ҳимоячиси Уинстон Ридни тирсаги билан урганлиги учун жазоланиши мумкин. Манба берган маълумотга кўра, аргентиналик футболчи учта ўйинда жамоасига ёрдам бера олмаслиги эҳтимоли бор. Шу жумладан, келаси турда "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.