22:51 / 28.03.2024
129

Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди

Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди
Суперлига 4-туридан ўрин олган "Динамо" - "Металлург" баҳси бўлиб ўтди ва унда самарқандликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Сардор Абдураимов 28-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 72-дақиқага келиб, Анвар Ҳожимирзаев пенальтидан гол уриб мувозанатни тиклади. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Хислат Ҳалилов рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига 3 очко тақдим этди.

Шу тариқа, Абрамов шогирдлари Жиззахда муҳим ғалабани тантана қилди.

“Динамо” – “Металлург” 2:1
Голлар
: 0:1 — 28 Сардор Абдураимов, 1:1 — 72 Анваржон Ҳожимирзаев, 2:1 — 90 Хислат Ҳалилов.
“Динамо”: 1. Фарҳод Раҳматов, 3. Улуғбек Абдуллаев, 7.Франсис Нарх, 17. Салим Мустафоев, 20. Журани Франсиско Феррейра, 21. Анваржон Ҳожимирзаев, 22. Санжар Шоаҳмедов, 30. Абубакр Мўйдинов (8. Хислат Ҳалилов, 46), 44. Душан Мийич, 58. Ҳусниддин Ғофуров (10. Жоэл Кожо, 46), 77. Воҳиджон Оқбўтаев (9. Ҳумоюнмирзо Иминов, 46).

“Металлург”: 87. Акмал Ортиқов, 14. Аброр Тошқўзиев, 5. Ризо Яздандўст, 24. Даврон Эргашев, 33. Иван Йосович, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 8. Искандар Шайқулов (6. Худойшукур Сатторов, 85), 88. Сирожиддин Қўзиев (19. Эргаш Исмоилов, 77), 7. Сардор Абдураимов (31. Марко Миличкович, 77), 11. Далер Шарипов (97. Бобан Жоржевич, 90+2) 10. Шаҳзод Убайдуллаев (4. Керим Палич, 77).

Огоҳлантиришлар: Аброр Тошқўзиев (41), Далер Шарипов (54), Санжар Шоаҳмедов (65), Аброр Тошқўзиев (71).
Четлатиш: Аброр Тошқўзиев (71).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди