21:07 / 30.03.2024
127

Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Насаф" билан дуранг ўйнади

Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Насаф" билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Андижон" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Мазкур беллашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Майдон эгалари сафида голга Ислом Маматказин муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона голи эса Зоран Марушич номига қайд этилди. Аҳамиятлиси, андижонликлар ўйин якунида тўпни рақиб дарвоза чизиғи устида тўрга жойлаб қўя олмади.

Шу тариқа, "бургутлар" ушбу дурангдан кейин очколарини 8 тага етказиб олди ва жадвалда 2-ўриндан жой олди. "Аждарлар" ҳам 8 очко тўплаган, клуб ҳозирча 4-поғонани банд этиб турибди.

"Андижон" – "Насаф" 1:1
Гол: 10 - Зоран Марушич (Шароф Муҳитдинов), 33 - Исломбек Маматказин (Бектемир Абдуманнонов)
«Андижон»: 72. Игор Литовка, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 7. Шерзод Эсанов (31. Демир Имери,60), 8. Фарход Бекмуродов (10. Илҳомжон Абдиғаниев, 75), 13. Сардорбек Азимов, 15. Владимир Бубаня, 17. Фарходжон Соҳибжонов (94. Армин Бошняк, 75), 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 28. Исломбек Маматказин, 51. Лука Згурский (77. Рустам Турдимуродов, 86), 71. Бектемир Абдуманнонов ( 9. Леван Арвеладзе, 60).
Захира: 12. Моҳирбек Комилов, 4. Марлен Чобанов,14. Абдурахмон Комилов, 66. Илҳомжон Алижонов.

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев ( 9. Жавоҳир Сидиқов,87), 7. Акмал Мозговой, 14. Шароф Муҳитдинов (88.Марко Станоевич,71), 20. Виктор да Силва (8. Зафармурод Абдираҳматов, 46), 22, Игор Голбан, 27. Ислом Кенжабоев (10. Бобир Абдихалиқов, 46), 32. Зоран Марушич, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (70. Жамбули Жигаури, 71).
Захира: 91. Зафар Сафаев,21. Дониёр Нарзуллаев, 30. Темур Чогадзе, 44. Шаҳзод Акрамов.

Огоҳлантириш: 15 - Акмал Мозговой, 40 - Алибек Давронов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Насаф" билан дуранг ўйнади

Спорт янгиликлари