291
Виталий Левченко мағлубият ҳақида: "Бу Суперлигада тур олдидан башорат қилиб бўлмаслигини билдиради"
"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко Ўзбекистон Суперлигаси 4-тур доирасидаги "Олимпик" (0:1)га қарши баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.
"Юқори тезликда яхши ўйин бўлиб ўтди. Кўплаб курашларни ҳам кўрдик. Иккинчи бўлимда тўп назорати биз томонимизда эди. Шундай вазиятлар бўладики, сизда ҳудуд ва назорат бўлади, аммо рақиб қарши ҳужумда хавфли бўлади, бугун "Олимпик" шу орқали гол урди ва ғалабага эришди. Биринчи навбатда ўйинни ютиш учун ўз вазиятларингиздан фойдаланишингиз керак ва рақибнинг тезкор қарши ҳужумларига йўл қўймаслик лозим", — дея сўз бошлади Левченко.
— Иккинчи таймда Диёр Туроповни кўрмадик. Бунинг сабаби борми?
— Жамоанинг тайёргарлиги, ўйин назорати, машғулот деган нарсалар бор. Футболчи ўз жонини бермаса ёки унга майдонда берилган қандайдир топшириқни бажармаса табиийки йигирматалик рўйхатга киритилмайди.
— Бугун бутун Фарғона Танташевдан норози бўлди. Бу ҳақда нима дея оласиз?
— Буни изоҳлай олмайман. Олдин айтганимдек, бу масалалар бўйича бошқа коммитет шуғулланади. Бизнинг вазифамиз эса ўйнаш.
— Биринчи бўлимдан сўнг Жасур Жалолиддиновни алмаштирдингиз ва жамоавий ўйин жуда ўзгарди, бу ҳақда нима дея оласиз? Иккинчи саволим, Билол Тошмирзаев ҳужумкор ярим ҳимоячими ёки ҳужумчи?
— Билол универсал ўйинчи. Керак пайтда ҳужумда ҳам, ўртада ҳам ўйнайди. Бугун ҳам яхши ҳаракат қилган ҳолда ўзидан кутилган ўйинни намойиш этди. Заҳираларга келсак, терма жамоа ўйинчилари миллий жамоадан энг яхши ҳолатларда келишмайди. Уларга ўзларига келишлари ва формага қайтишлари учун вақт керак.
— Чемпионлик учун курашаётган "Насаф", "Пахтакор", "Навбаҳор" ва мана "Нефтчи" очко йўқотишди...
— Бу чемпионатда кураш борлигини ва тур олдидан башорат қилиб бўлмаслигини англатади. Жамоаларга очко керак, барча ғалаба қозонишни истайди ва футбол ўйнайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади