Месси жароҳати туфайли Аргентина термасининг ЖЧ–2018 саралаш ўйинларида майдонга туша олмайди

Месси жароҳати туфайли Аргентина термасининг ЖЧ–2018 саралаш ўйинларида майдонга туша олмайди
Месси жароҳати туфайли Аргентина термасининг ЖЧ–2018 саралаш ўйинларида майдонга туша олмайди

Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси “Атлетик” клубига қарши (1:0) Испания чемпионати 2-турида оёғининг сон қисмидан жароҳат олди.

Marca нашрининг ёзишича, жароҳатнинг жиддийлик даражаси номаълум ва у Аргентина терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирина саралаш ўйинларида майдонга туша олмайди. Шунга қарамай, Лео терма жамоа қароргоҳига ташриф буюриб, жамоадошлари билан бирга бўлади.

Аввалроқ жароҳатлари туфайли Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”) ва Хавьер Пасторе (ПСЖ) ҳам жароҳати туфайли бўлажак ўйинларда Аргентинага ёрдам бера олмаслиги маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина 2 сентябрь куни Уругвай билан, 7 сентябрь куни эса Венесуэла билан куч синашади.

Манба: fut.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар