18:08 / 01.04.2024
232

Баҳодир Жалолов “Ҳумо Арена”да хорватиялик боксчига қарши рингга кўтарилади

Баҳодир Жалолов “Ҳумо Арена”да хорватиялик боксчига қарши рингга кўтарилади
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов 14 апрель куни “Ҳумо Арена”да навбатдаги жангини ўтказади.

Жалолов ўз инстаграм саҳифасига қуйидаги суратни жойлаб, “‘Ҳумо Арена’да кўришгунча, ватандошлар” дея изоҳ қолдирган.

Фото: Instagram / Баҳодир Жалолов
Баҳодирга ўша куни хорватиялик Смакичи Агрон рақиблик қилади. Эслатиб ўтамиз, Баҳодир сўнгги бор 17 ноябрь куни “Ҳумо Арена”да бўлиб ўтган бокс оқшомида Крис Томпсонга қарши рингга кўтарилиб, 1-раунддаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонганди. Агрон эса 30 сентябрь куни Жозеф Корманини мағлуб этган.

“Ҳумо Арена”да 14 апрель “IBA Чемпионлар оқшоми” ташкил этилади. Турнирнинг марказий жанги Ҳасанбой Дўсматов ҳамда испаниялик Самуэл Кармона ўртасида IBA чемпионлик камари учун кечади.

Шунингдек, турнирда Иқболжон Холдаров, Элнур Абдураимов, Руслан Абдуллаев, Асадхўжа Мўйдинхўжаев каби ўзбекистонлик боксчилар ҳам ўз жангларини ўтказади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалолов “Ҳумо Арена”да хорватиялик боксчига қарши рингга кўтарилади