07:15 / 02.04.2024
136

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов дунё рейтингида тўртинчи ўринга кўтарилди

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов дунё рейтингида тўртинчи ўринга кўтарилди
Фото: Халқаро шахмат федерацияси
19 ёшли спортчи Ўзбекистон шахматчилари орасида рейтинг бўйича рекорд соҳиби ҳисобланади.

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов март ойи якунлари бўйича FIDE рейтингида (Эло рейтинги) тўртинчи ўринга кўтарилди.

У 2765 очко тўплаб, амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик Дин Лижен (2762) ва бошқа машҳур шахматчилардан ўзиб кетди.

Дунё рейтингида кўп карра жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен 2830 очко билан биринчи ўринда жойлашган. Америкалик шахматчилар Ҳикару Накамура (2789) ва Фабиано Каруана (2803) ундан кейинги ўринларни эгаллаган.

19 ёшли Нодирбек Абдусатторов Ўзбекистон шахматчилари орасида рейтинг бўйича рекорд соҳиби ҳисобланади. Унгача фақат Рустам Қосимжонов энг юқори натижани кўрсатиб, 2715 очко билан 11-ўринни эгаллаган.

Эло рейтинг тизими икки ўйинчи иштирок этадиган спорт турларида ўйинчиларнинг нисбий кучини ҳисоблаш усулидир. У венгриялик/америкалик физика профессори Арпад Эло томонидан ишлаб чиқилган.

Шахматда Эло рейтинги спортчиларнинг бир-бирига қарши ўйинлари натижасига кўра ҳисобланади. Эло рейтинг тизими шахматчиларни тўққиз тоифага ажратади: энг юқори тоифа 2600 баллдан бошланади, энг қуйи синф 1200 ва ундан пастроқ рейтингга тўғри келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шахматчи Нодирбек Абдусатторов дунё рейтингида тўртинчи ўринга кўтарилди