Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали собиқ Совет Иттифоқи ҳуқуқидаги кирган ва бугун мустақил давлатга айланган мамлакатларнинг айни пайтдаги энг қиммат футболчиларининг янги рейтингини тузиб чиқди.
Эътиборли жиҳати, кучли бешлик чемпионатларида энг кўп ўйин ўтказган ва гол ура олган ягона ўзбек футболчимиз Элдор Шомуродов анчадан бери Ўзбекистоннинг энг қимматбаҳо ўйинчиси бўлиб келган эди.
Бироқ, Transfermarkt портали экспертлари янги рейтингда биринчи ўринга ЦСКА футболчиси Аббосбек Файзуллаевни қўйди. Аслида ҳар икки легионеримизнинг трансфер суммаси бир хи – 5 миллион еврони ташкил қилади.
Лекин бир пайтлар 14 миллион еврога баҳоланган Шомуродовнинг трансфер нархи кейинги йилларда мунтазам арзонлаб бормоқда.
Аббосбек Файзуллаевда аксинча, бу кўрсаткич тез кўтариляпти. Ўтган йили август ойида “Пахтакор” тарбияланувчиси ЦСКАга ўтиб, Европа футболига кириб келган пайтда халқаро портал томонидан 750 минг еврога баҳоланган Аббосбек мавсумнинг биринчи ярмидаги муваффақиятлари туфайли қимматлаша бошлади.
20 ёшли ҳужумкор футболчимизнинг нархи 5 октябрда янгиланган рейтингда 2 миллион, 13 декабрь кунгисида 4 миллион еврога кўтарилди.
Қатардаги Осиё кубогида Элдор Шомуродов қатнаша олмади, бироқ унинг ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қилган ва ўйини экспертлар эътирофига сабаб бўлган Файзуллаевнинг трансфер суммасига 21 февраль куни яна 1 миллион евро қўшилди.
Transfermarkt порталининг янги рейтингида 15 мамлакатнинг энг қимматбаҳо ўйинчилари қуйидагилардан иборат бўлди.
Грузия: Хвича Кварацхелия (€ 80 млн, «Наполи»).
Украина: Александр Зинченко (€ 42 млн, «Арсенал» Лондон).
Россия: Александр Головин (€ 30 млн, «Монако»).
Арманистон: Эдуард Сперцян (€ 18 млн, «Краснодар»).
Қозоғистон: Бахтиёр Зайнутдинов (€ 6 млн, «Бешиктош»).
Молдова: Олег Рябчук (€ 5 млн, «Спартак» Москва).
Ўзбекистон: Аббосбек Файзуллаев (€ 5 млн, ЦСКА Москва).
Литва: Гвидас Гинейтис (€ 2 млн, «Торино»).
Эстония: Карл Хейн (€ 2 млн, «Арсенал» Лондон).
Беларусь: Илья Шкурин (€ 2 млн, «Сталь»).
Озарбайжон: Ренат Дадашов (€ 2 млн, «Хатайспор»).
Латвия: Раймондс Кроллис (€ 1,5 млн, «Вишков»).
Тожикистон: Рустам Ятимов (€ 1,2 млн, «Истиклол»).
Қирғизистон: Гулжигит Алиқулов (€ 550 минг, «Неман»).
Туркманистон: Руслан Мингазов (€ 450 минг, «Китчи»).
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади