13:42 / 04.04.2024
193

Суперлиганинг 5-тури олдидан: "Уйғонаётган" "Сурхон", кўп гол ураётган "Андижон", ғалаба дардидаги "Бунёдкор"...

Суперлиганинг 5-тури олдидан: "Уйғонаётган" "Сурхон", кўп гол ураётган "Андижон", ғалаба дардидаги "Бунёдкор"...
Бугун яна чемпионатнинг навбатдаги турига старт берилади. Хабарингиз бўлса керак, бу сафар доимгидек 7 та эмас, балки 4 та жуфтлик ўтказилади. “Насаф” – “Навбаҳор”, “Нефтчи” – “Пахтакор” ва “Металлург” – “Олимпик” ўйинлари олимпия терма жамоамиз йиғини сабабли бошқа муддатларга қолдирилди. Биз эса қолган 4 та жуфтлик борасида сўз юритамиз.

4 апрель
19:15. “Локомотив” – “Андижон”


Бугун мазкур учрашув билан Суперлиганинг 5-тури бошланади. Яхши ўйин бўлади. “Локомотив” ҳам, “Андижон” ҳам дастлабки 4 та турда ҳали мағлубиятга учраганлари йўқ. Иккаласида ҳам кўрсаткичлар ва очколар тенг. Фақат тўплар нисбати “Андижон”да яхшироқ. “Термирйўлчилар” ва “Бургутлар”нинг бугунги кунда жанговар кайфиятдалиги ҳақида айтилмоқда ва бу ҳақиқат. Бундай тўқнашувда бир эмас, бир нечта гол кўрсак ажаб эмас. Айниқса, андижонликлар гол уриш бўйича ҳозирча Суперлигада энг яхши натижага эга бўлиб турибди. Шунинг эвазига мазкур баҳсда ҳам мухлислар “Бургутлар”дан голларни кутмоқдалар.

5 апрель
19:15. “Сўғдиёна” – “Қизилқум”


Ўтган турда Тошкентда “Пахтакор”ни мағлубиятга учратиб қайтган “Сўғдиёна”да кайфият ва иштиёқ кучли. Чунки илк ғалабасини қўлга киритди ва энди ўз уйида мухлислари қаршисида тўп сурадилар. Жамоалар ўртасидаги очколар фарқи 2 тани ташкил қилмоқда. Бу борада “Қизилқум” 6, “Сўғдиёна” эса 8-поғонада. Мавсумни кетма-кет иккита ғалаба билан бошлаган навоийликлар кейинги иккита турда бир дуранг ва бир мағлубият қайд этди. Ғалаба уларга ҳам керак. Битта гол ўйин тақдирини ҳал қилиш эҳтимоли юқори.

19:15. “Бунёдкор” – “Динамо”

Яхши ўйин бўлади. “Бунёдкор”да қандай ўзгаришлар бўлганидан хабардорсиз. Улар чемпионатда ҳали ғалаба қозонишгани йўқ. “Динамо” эса ўтган турда ниҳоят уч очколик бўлди. Бу баҳснинг ўзига тортадиган яна бир қизиқ жиҳати шундаки, “Динамо” бош мураббийи Вадим Абрамов собиқ клубига қарши туради. У “Бунёдкор”да бир неча мавсум фаолият олиб борганини ишқибозлар яхши эслашади. “Бунёдкор” илк ғалабаси учун, “Динамо” эса Абрамов бошчилигидаги ғалабали юришини давом эттириш учун ўйнайди. Иккала жамоанинг ўйини бир-бирига яқинроқ. Улар ҳужумкор футболни ёқтиришади. Демак, ҳимоявий футбол кўрмасак керак.

6 апрель
19:15. “Сурхон” – ОКМК


“Сурхон” кетма-кет учта мағлубиятдан кейин Наманганда “уйғонди”. “Навбаҳор”дек рақиб майдонида термизликлар ғалабага жуда яқин эдилар. Аммо 0:2 якунда 2:2 га айланиб қолди. Натижада “Сурхон” учун мағлубиятга тенг дуранг бўлди, десак балки муболаға бўлмас. Аслида Наманганда дуранг ёмон натижа эмас. Бироқ ўйиндаги вазиятдан келиб чиқсак, “Сурхон” 0:2 ҳисобидаги ғалабасини қўлдан бой берди ва бир очко билан кифояланиб қолди. “Сурхон” энди ўзига келганга ўхшади. Агар ўша ўйинини ОКМК билан баҳсда ҳам кўрсата олса Февзи Давлетов жамоасида имконият кўпроқ бўлади. “Сурхон” ғалабасиз сериясига ушбу турда барҳам бермоқчи. Лекин рақиб анойи эмас. Миржалол Қосимов ва унинг жамоаси чемпионатда ҳали ютқазгани йўқ. Демак, жиддий тўқнашув кўрамиз.

Шуҳратбек Жўраев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлиганинг 5-тури олдидан: "Уйғонаётган" "Сурхон", кўп гол ураётган "Андижон", ғалаба дардидаги "Бунёдкор"...