Фото: Getty Images
Пеп Гвардиола нима учун Чемпионлар Лигасидаги ғалаба қозонишдан кўра, АПЛда ғалаба қозониш муҳимроқ эканини тушунтирди.
“Менга бу ёқади. Мен учун энг муҳим совринлар бу ички совринлар — Премьер Лига ва Ла Лига. Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш унчалик ёқимли эмас, деб айтмоқчи эмасман, албатта, бу ёқимли. “Ман Сити” ҳисобида бундай кубок бор, биз бу туйғу нималигини биламиз, шунинг учун биз хотиржаммиз.
Чемпионлар Лигаси муҳим, лекин унда ғалаба қозонишингиз учун барча омилларни назорат қилиш қийин. АПЛда ғолибликни қўлга киритиш кўп нарсани исботлайди.
Ички чемпионатда ғалаба қозониш кўп йиллар давомида доимий курашда бўлган жамоаларнинг руҳиятини кўрсатади. Шахсан мен учун бу шундай: сиз ҳар куни қўлингиздан келганини қилишингиз керак”, — деди “Манчестер Сити” бош мураббийи Гвардиола.
Ҳозиргача Гвардиола “Барселона”, “Бавария” ва “Манчестер Сити” билан 11 марта мамлакат чемпиони бўлган.
Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” 30-турдан сўнг АПЛда 67 очко тўплаб, 3-ўринда бормоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади