Россия Премьер-лигаси қизғин паллага кирди. Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари жорий мавсумда ушбу мамлакат чемпионатида асосан Москванинг ЦСКА ва Қозоннинг “Рубин” жамоаларига мухлислик қилмоқда.
Сабаби оддий – “армиячилар” сафида ҳужумкор футболчимиз Аббосбек Файзуллаев ва қозонликлар таркибида Рустам Ашурматов ҳамда Умарали Раҳмоналиев бор.
Биз ишқибозлик қилаётган ҳар икки жамоа ҳам мусобақа жадвалида имкон қадар юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қилмоқда.
27 ёшли марказий ҳимоячи Рустам Ашурматов “Рубин”нинг асосий таркиб ўйинчисига айланиб олди. Бу футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам муқаффақиятли иштирок этаётгани мухлисларни хурсанд қиляпти.
Россия спортини ёритиб келаётган “Матч ТВ” канали 23-тур олдидан легионеримиз фикрлари билан қизиқди.
— Мен маҳоратимни ошириш ва бошланғич таркиб ўйинчиси бўлишга интиляпман, лекин бу бош муаббийга боғлиқ масала. Кучли бешликка киришни истаймиз ва бунинг учун максимал даражада ҳаракат қиляпмиз.
— Рўза тутиб ўйнаш қийинми?
— Биз бунга кўникиб қолганмиз, оғирлик қилмайди, чунки рўзани болалигимиздан бери тутиб келамиз.
— “Рубин”нинг сири нимада?
— Ҳеч қандай сир-синоат йўқ, биз машғулотларда жуда кўп ишлашга, мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга уриняпмиз. Рашид Раҳимов менинг фаолиятимдаги энг кучли мураббий.
Мен бу мутахассис ҳақида у ҳали “Рубин” клубига келмай туриб эшитгандим, уни кўрдим, бирга ишлаш қизиқарли бўлди ва ҳаммаси ўхшаяпти.
Рустам Ашурматов “Бунёдкор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Профессионал фаолиятини “Қўқон-1912” жамоасида бошлаган. Бу икки жамоадан ташқари, Жанубий Корея чемпионатида “Кванджу” ҳамда “Канвон” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Истеъдодли ҳимоячи 2022 йили Кореядан қайтганидан кейин бир мавсум Наманганнинг “Навбаҳор”ида тўп тепди.
2023 йилнинг бошида “Рубин” ҳамюртимиз билан эркин агент мақомида уч ярим йиллик шартнома тузди. Ашурматов келганида қозонликлар Россия чемпионатининг биринчи лигасида ўйнарди. Легионеримиз жамоанинг Премьер-лигага чиқишига ҳисса қўшди.
Жорий мавсумда Ашурматов Премьер-лигада 11 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Россия кубогида беш маротаба майдонга тушди ва рақиб дарвозасини бир бор ишғол қилди.
“Рубин” айни пайтда мусобақа жадвалида саккизинчи поғонани эгаллаб турибди. Қозонликлар 8 апрель куни “Оренбург” жамоаси меҳмони бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади