Ўзбек футболининг энг иқтидорли тарбияланувчилари дунёнинг бир неча мамлакатларида тўп тепиб келяпти. Биринчи навбатда, бор эътибор кучли бешлик лигаларидаги Элдор Шомуродов ва Абдуқодир Ҳусановга қаратилади.
Бири Италияда “Кальяри”, иккинчиси Францияда “Ланс” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Улар қаторига Англиянинг “Брентфорд” клуби ёшлар жамоасида ўйнаётган ва мутахассислар томонидан иқтидори алоҳида эътироф этилаётган Муҳаммадали Ўринбоевни қўшиш мумкин.
Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Россия Премьер-лигасини ҳам кузатиб келмоқда. Бу мамлакат чемпионатида Аббосбек Файзуллаев, Рустамжон Ашурматов ҳамда Умарали Раҳмоналиев иштирок этмоқда.
Россиянинг “Матч ТВ” канали “Рубин” марказий ҳимоячиси Рустам Ашурматов билан суҳбатда Элдор Шомуродовнинг имкониятлари даражасига баҳо беришни сўради.
— Ўзбекистонда Россия Премьер-лигасини кузатишадими?
— Албатта кузатишади. Бу ерда менгача Элдор Шомуродов ва Одил Аҳмедов каби ўзбек футболчилари ўйнаган.
— Шомуродов билан мулоқот қилиб турибсизми?
— Ҳа, у менинг яқин дўстим. У билан миллий терма жамоада бирга ўйнаймиз. Шунингдек, Аббосбек Файзуллаев билан ҳам алоқадамиз.
Шомуродов бизга Италия ҳақида гапириб беради. Яқинда жароҳатланган эди, тикланиб олди.
Элдор биз учун ўрнак, албатта. У Россия чемпионатидан Европага йўл олган ва бизда ҳам ана шундай имконият бор. Машғулотларимизда Шомуродов бошқа даражадаги футболчи экани сезилиб туради.
— Европада ёқтирган лигангиз қайси?
— Ҳозир бу ҳақида гапиришга эрта. Лекин энг яхши лигаларда ўйнаш истаги бор. Ҳозирча, менга “Рубин” ҳам маъқул.
Рустам Ашурматов профессионал футболчилик фаолияти давомида юртимизда “Бунёдкор”, “Қўқон - 1912”, “Навбаҳор” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Легионер сифатида Жанубий Кореянинг “Кванджу” ва “Канвон” жамоаларида ўйнаган.
2023 йилнинг бошидан бери “Рубин” аъзоси. Рустам Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2017 йилдан бери иштирок этиб келади. Марказий ҳимоячимиз шу кунга қадар 34 та ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига битта гол ҳам ёздириб қўйган.
Элдор Шомуродов эса, мамлакатимизда “Машъал” ва “Бунёдкор” жамоаларида фаолият юритганидан кейин 2017 йили Россиянинг “Ростов”ига йўл олган. 2020 йили А Серияга ўтиб, бу мамлакатда “Женоа”, “Рома”, “Специя”да тўп тепди ва айни пайтда ижара асосида “Кальяри”да ўйнаяпти.
28 ёшли форвард 2015 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Халқаро миқёсда 70 та ўйинда 40 та тўп киритган ва терма жамоа учун гол уриш бўйича рекордчи ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади