Россия Премьер-лигасининг 23-турида ЦСКА ўз майдонида “Факел”ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 36 очко билан мусобақа жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.
Энди “армиячилар”ни учинчи поғонани эгаллаб турган “Динамо” билан орасини атиги икки очко ажратиб турибди.
Владимир Федотов шогирдлари қолган учрашувларда ғалаба қозонишни давом эттирадиган бўлса, янада юқорироқ кўтарилиш имконияти бор. Чунки дастлабки икки ўринни эгаллаб турган “Зенит” ва “Краснодар” билан очколар фарқи унчалик катта эмас ва бу жамоалар ҳам барқарор ўйин кўрсата олаётгани йўқ.
Эътиборли жиҳати – “Факель” билан ўйинда Аббосбек Файзуллаев тўп киритиб, ўз ҳисобига мавсумдаги учинчи голини ёздириб қўйди. Осиё кубогидан кейин ЦСКАда захирага ўтириб қолган легионеримиз яна бошланғич таркибдаги жойини қайтариб олди.
Россия футболи экпертлари ўзбек легионерининг ўйинидаги ижобий ўзгаришларга ўз баҳосини берди.
Sports.uz портали экспертларнинг 20 ёшли ҳужумкор футболчимиз ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола қилади.
Валерий Масалитин, ЦСКАнинг собиқ футболчиси:
Биринчи бўлимдаги шиддатли ўйин майдонда ким хўжайин эканини кўрсатиб қўйди. Бу ЦСКАнинг жорий йилдаги энг мазмунли ўйини бўлди. Аббосбек Файзуллаев ўйини ҳақида нима дейиш мумкин? Унга бироз оғир.
Осиё кубогидан қайтди, табиийки, унга ҳам жисмоний ҳам руҳий жиҳатдан тўлиқ тикланиб олиш учун вақт керак. Аббос ҳали ёш йигит, бунақа юкламаларни катта ўйинчиларнинг ҳаммаси ҳам кўтара олмайди. Бироз танаффус қилди ва энди секин-аста ўзига келяпти, бироқ ҳали ўзининг оптимал даражасига чиққани йўқ.
Бу галиги учрашувда кутилмаган ҳаракатлари, аниқ паслари, голи билан ажралиб турди, аммо барибир унга яна вақт керак.
Александр Гришин, ЦСКАнинг собиқ футболчиси:
Мен Файзуллаевга Осиё кубогидан кейин бироз дам беришганини тушуниб етдим. У халқаро миқёсда кўп ўйин ўтказди ва ЦСКАнинг мавсум олди тайёргарлигида тўлиқ иштирок этмади. Шунинг учун ҳам бирдан ўйнаб кетиш жуда қийин ва мураббийлар Файзуллаевга бироз ҳордиқ чиқариш учун имконият яратиб берди. Балки функционал ҳолати шуни тақозо этгандир.
Ҳозир иккита охирги учрашувда яхши ўйнади ва бу бизга умид бағишлайди. Аббосбек креатив футболчи, ЦСКА қанотдан уюштириладиган ҳужумларни айнан Файзуллаев ёрдамида ташкил қилмоқда. Бу гал унинг ўзи ҳам чиройли гол уришга эришди. Формасини тиклаяпти. Ўйлашимча, олдиндаги учрашувларда ҳам бошланғич таркибда майдонга тушади.
ЦСКА футболчилари Премьер-лигадаги навбатдаги учрашувини ҳудди ўзлари сингари 36 очко жамғарган “Локомотив”га қарши ўтказади. 13 апрелга белгиланган ўйинга “темирйўлчилар” мезбонлик қилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади