21:23 / 09.04.2024
329

Кападзе Қатардаги мусобақа учун якуний таркибни эълон қилди

Кападзе Қатардаги мусобақа учун якуний таркибни эълон қилди
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе 15 апрель – 3 май кунлари Қатарда ўтадиган U23 Осиё кубоги учун 23 ўйинчидан иборат рўйхатни эълон қилди. Ушбу рўйхатдан қуйидаги футболчилар ўрин олган.

Фото: “ЎФА”
Дарвозабонлар: Владимир Назаров (“Пахтакор”), Ҳамидулло Абдунабиев (“Олимпик”), Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”);

Ҳимоячилар: Муҳаммадқодир Ҳамралиев (“Пахтакор”), Одилбек Абдумажидов (“Динамо”), Саидазамат Мирсаидов (“Олимпик”), Маҳмуд Маҳамаджонов (“Бунёдкор”), Алибек Давронов (“Насаф”), Зафармурод Абдираҳматов (“Насаф”), Асадбек Раҳимжонов (“Олимпик”), Аҳмадилло Муқумжонов (“Олимпик”);

Ярим ҳимоячилар: Иброҳим Ибрагимов (“Олимпик”), Жасурбек Жалолиддинов (“Нефтчи”), Абдурауф Бўриев (“Олимпик”), Умарали Раҳмоналиев (“Рубин”), Беҳруз Асқаров (“Пахтакор”), Диёр Холматов (“Пахтакор”);

Ҳужумчилар: Улуғбек Ҳошимов (“Сурхон”), Отабек Жўрақўзиев (“Олимпик”), Ҳусайн Норчаев (“Нефтчи”), Русланбек Жиянов (“Навбаҳор”), Алишер Одилов (“Олимпик”), Пўлатхўжа Холдорхонов (“Пахтакор”).

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг маълум қилишича, ҳозирда легионер футболчиларимизни мусобақага жалб қилиш борасида музокаралар давом этмоқда. Шу боис рўйхат турнир якунигача ўзгариши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кападзе Қатардаги мусобақа учун якуний таркибни эълон қилди