Ўтган йилнинг август ойида “Пахтакор”дан ЦСКАга трансфер қилинган Аббосбек Файзуллаев Россия Премьер-лигасида фавқулодда зўр ўйнаб кетди.
Қисқа фурсатда “армиячилар” етакчисига айланган 20 ёшли ҳужумкор футболчимиз 2024 йилнинг бошида Қатар мезбонлик қилган Осиё кубогида ҳам жароҳати туфайли мусобақага кела олмаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва тўпурари Элдор Шомуродов ўрнига етакчиликни ўз зиммасига олди.
Ана шу муваффақиятлар ортидан оммавий ахборот воситаларида Аббосбек Файзуллаевга Европа томонлардан қизиқиш бўлаётгани, хусусан, Бундеслиганинг амалдаги чемпиони “Бавария” уни кузатаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Россия оммавий ахборот воситалари яна шу мавзуни кўтаряпти. Нуфузли манбалардан бири sport24.ru сайти журналисти Андрей Бабич Аббосбек Файзуллаевга қуйидаги савол билан мурожаат қилди:
— Аббос, сен “Бавария”ни яна чемпионликка қайтаришга тайёрмисан?
— Мен ҳозир ЦСКА ўйинчисиман ва бор эътиборимни Россия чемпионатидаги ўйинларга қаратганман, - деб жавоб қайтарди легионеримиз.
Файзуллаевнинг фаолиятини алоҳида эътибор билан кузатиб бораётган matchtv.ru сайти журналистлари мазкур мавзу бўйича ЦСКА бош мураббийи Владимир Федотов фикрини сўради:
— Аббос “Бавария”га чемпионликни қайтариб бера оладими?
— “Бавария” бу ажойиб ечим, албатта. Лекин рухсатингиз билан фақат ЦСКА ҳақида гапираман. Файзуллаев, энг аввало, шу ерда ўзини кўрсатиши ва жамоамизга ёрдам бериши керак, - деди Владимир Федотов.
Аббосбек Файзуллаев ЦСКАга кўчиб ўтганидан бери барча турнирларда 23 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига тўққизта голли пас узатди.
Шунингдек, ўтган ёздан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосига айланган ҳужумкор футболчи халқаро миқёсда 15 та ўйинда ўз ҳисобига тўртта гол ва битта ассист ёздириб қўйди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди
Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!"