14:00 / 11.04.2024
178

Оғир атлетика. Акбар Жўраев Жаҳон кубогида уччала йўналишда ҳам олтин медалга сазовор бўлди

Оғир атлетика. Акбар Жўраев Жаҳон кубогида уччала йўналишда ҳам олтин медалга сазовор бўлди
Фото: Uzbekistan Weightlifting Federation
Оғир атлетика бўйича Таиланддаги Жаҳон кубогининг эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасида “А” гуруҳ баҳслари 10 апрель санасида якунланди.

Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Акбар Жўраев даст кўтаришда 189 кг, силтаб кўтаришда 227 кг ва иккикураш натижасига кўра, 416 кг натижа билан уч йўналишда ҳам олтин медалга сазовор бўлди.

Фото: Uzbekistan Weightlifting Federation
Ушбу вазн тоифасида иштирок этган яна бир ўзбекистонлик оғир атлетикачи Шарофиддин Амриддинов эса даст кўтаришда 170 кг натижа билан бронза медалини қўлга киритди. У силтаб кўтаришда 208 кг ва иккикураш натижасига кўра, 378 кг натижа билан мос равишда 5- ва 4-ўринларни эгаллади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Оғир атлетика. Акбар Жўраев Жаҳон кубогида уччала йўналишда ҳам олтин медалга сазовор бўлди