23 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси Қатар мезбонлик қиладиган Осиё кубогида иштирок этади.
Бу мусобақа ёзда Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказиладиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма бериши билан аҳамияти. Осиё кубоги совриндорлари тўғридан тўғри олимпия лицензиясига эга бўлади. Тўртинчи ўринни эгаллаган жамоа эса Африка вакили Гвинеяга қарши плей-оффда тўп тепиши белгиланган.
Sports.uz портали Осиё кубогининг Ўзбекистон, Кувайт, Вьетнам ва Малайзия терма жамоаларидан таркиб топган “D” гуруҳи ҳақида маълумот беради.
ЎЗБЕКИСТОН U-23 ТЕРМА ЖАМОАСИ
Аввалги иштироклари: 5 марта
Энг яхши натижа: Чемпион (2018 йил)
2022 йилдаги кўрсаткич: Иккинчи ўрин
Саралашдаги натижаси: “E” гуруҳи ғолиби.
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогига ортиқча қийинчиликсиз чиқди. Юртимизда ташкил этилган саралаш турнирида футболчиларимиз Афғонистонни 8:1, Гонконгни 10:0 ва Эронни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Аввалги учта мусобақада ярим финалга чиқа олган футболчиларисиз бу гал ҳам узоққа боришни кўзламоқда. Максимал натижа чемпионлик ва минимал вазифа тарихий илк олимпия йўлланмасини қўлга киритишдан иборат бўлиши кундек равшан.
Тимур Копадзе таркибга “Ланс”дан Абдуқодир Ҳусанов, ЦСКАдан Аббосбек Файзуллаев, “Ал-Ваҳда”дан Ҳожимат Эркиновни жалб қила олмади. Ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилиги ФИФА кунларидан ташқарида ўтказилаётгани боис клублар легионерларимизни қўйиб юбормади. Бироқ бу борада музокаралар давом этмоқда.
Хўш, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси етакчиси Аббосбек Файзуллаев Қатарга келмаган тақдирда унинг ўрнини ким босади?
Терма жамоамиз таркибида Жасур Жалолиддинов, Умарали Раҳмоналиев, Руслан Жиянов, Ҳусайн Норчаев каби хорижий чемпионатларда тажриба тўплаган футболчилар бор. Қолараверса, мусобақага жалб қилинган ҳар бир ўйинчи беллашувларда бирдан порлаши мумкин.
Бўлажак турнир истеъдодли ёш ўйинчиларга ўз салоҳиятини намоён қилиш учун жуда яхши имкониятдир.
КУВАЙТ U-23 ТЕРМА ЖАМОАСИ
Аввалги иштироклари: 2 марта
Энг яхши натижа: Гуруҳ босқичи
2022 йилдаги кўрсаткич: Гуруҳ босқичи
Саралашдаги натижа: Иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши тўрт жамоадан бири.
Кувайтликлар саралашни иккинчи ўринда якунлади ва тўплар нисбатига кўра, мусобақанинг финал босқичига йўлланма олди. Бу муваффақиятга эришишларида саралаш ўйинларида тўртта гол урган Салмон Муҳаммаднинг хизмати катта бўлди.
Кувайт мазкур тўпурар ёрдамида ўз тарихида илк бор плей-офф босқичига чиқиш учун курашади.
ВЬЕТНАМ U-23 ТЕРМА ЖАМОАСИ
Аввалги иштироклари: 4 марта
Энг яхши натижа: Иккинчи ўрин (2018 йил)
2022 йилдаги кўрсаткич: Чорак финал
Саралашдаги натижа: “С” гуруҳи ғолиби
Вьетнам Жануби-шарқий Осиё мамлакатлари орасида биринчи бўлиб ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиб чиқиши мумкин эди. Лекин Хитойда ўтган мусобақанинг финалида қўшимча таймларда улар Ўзбекистон терма жамоасига имкониятни бой бериб қўйган.
Вьетнамликлар ўзлари учун муваффақиятли кечган саралаш турнирида Гуамни 6:0, Яманни 1:0 ҳисобида енгиб, Сингапур билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Бош мураббий ёшлар ўртасидаги чемпионатга Вьетнам миллий терма жамоасидан етти нафар ўйинчини жалб қилган. Бу омил уларни плей-оффга чиқиш учун асосий даъвогарга айлантиради.
МАЛАЙЗИЯ U-23 ТЕРМА ЖАМОАСИ
Аввалги иштироклари: 2 марта
Энг яхши натижа: Чорак финал (2018 йил)
2022 йилдаги кўрсаткич: Гуруҳ босқичи
Саралашдаги натижа: Иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши тўрт жамоадан бири.
Саралаш турнирида Бангладеш ва Филиппин устидан қозонилган ғалабалар малайзияликларга Осиё кубоги финал босқичи эшигини очди. Улар бу гал 2018 йилда эришилган энг юқори натижаларини янгилашга ҳаракат қилишади.
Бош мураббий Хуан Гарридо бу йўлда Нуа Лайне, Мухайри Ажмала ва Японияда ўйнаётган Луқмон Ҳакимга таянади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
АҚШ Украинани ҳарбий хизматга чақирув ёшини 18 га туширишга чақирмоқда
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди