Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Оғир вазн тоифасида Олимпия ўйинлари чемпиони, ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов (14-0, 14 КО) ва хорватиялик Агроном Смакичи (20-2, 18 КО) ўртасидаги жанг ўтказилмайди. Бу ҳақда Vesti.kz хабар берди.
Жалолов ва Смакичи ўртасидаги жанг 14 апрел куни Тошкентдаги «Ҳумо Арена»да IBA Champions Night туркумидаги бокс оқшоми доирасида бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ Баҳодир бетоблигини айтиб, унда иштирок этишдан бош тортди.
«Афсуски, Бокудаги халқаро турнирда иштирок этаётиб, шамоллаб қолдим ва касалликдан азият чекдим. Ҳозир даволанмоқдаман. Шу боис, аҳволимни оғирлаштирмаслик учун жамоамиз жангни ўтказишдан бош тортишга қарор қилди. Умид қиламанки, тўғри тушунасиз», деб боксчи сўзларини келтирди Vesti.kz.
Шу билан бирга, Смакичи карддаги ўрнини сақлаб қолди - энди у профессионал фаолиятини бошлаган ўзбекистонлик яна бир боксчи Жаҳонгир Зокиров (1:0, 1 КО) билан баҳслашади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги бокс оқшомида WBA йўналиши бўйича минимал вазн тоифасидаги биринчи рақамли боксчи Ҳасанбой Дўсматов (6-0, 5 КО) испаниялик Самуэл Кармонага (11-1, 4 КО) қарши рингга кўтарилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
АҚШ Украинани ҳарбий хизматга чақирув ёшини 18 га туширишга чақирмоқда
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди