Маълумки, эртага “Хумо” аренада “IBA чемпионлар оқшоми” ташкил этилади. Мазкур бокс оқшомида Баҳодир Жалолов хорватиялик Агрон Смакичи билан жанг қилиши керак эди. Бироқ, баъзи сабабларга кўра, Жалолов жанг қилмайдиган бўлди ва унинг ўрнига Жаҳонгир Зокиров рингга кўтариладиган бўлганди. Бугун Face to Face маросими бўлиб ўтди ва биз фурсатдан фойдаланиб, Смакичига бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.
- Агрон Ўзбекистонга хуш келибсиз!
- Раҳмат. Тошкент менга жуда ёқди. Одамлари ҳам самимий экан.
- Агрон мағлубиятсиз одимлаётган ватандошингиз, оғир вазн тоифаси вакили Филипп Хргович билан муносабатингиз қандай ва у билан спарринг жангларда иштирок этганмисиз?
- Муносабатларимиз аъло даражада. Ҳа, албатта жуда кўп бора спарринг жанглар ўтказганмиз. У жуда кучли...
- Аслида, Баҳодир Жалолов билан жанг қилишингиз керак эди. Бироқ, рақиб ўзгарди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?
- Бўйлар, қўлларнинг узунлиги деярли бир хил. Жалоловга нисбатан Зокировнинг тажрибаси кам. Нисбатан менга осонроқ бўлди, деган фикрдаман.
- Жалоловнинг профессионал боксдаги имкониятларини қандай баҳолаган бўлардингиз?
- Албатта, у жуда савияси юқори ва кучли боксчи. Уни ёрқин келажак кутмоқда.
- Айтайлик унинг Жошуа, Фьюри ва Усикларга қарши имкониятлари-чи?
- Баҳодир баъзан қўлларини тушириб олади. Жошуа, Фьюриларнинг зарбалари эса жуда оғир. Агар, шунинг устида ишласа, Жалолов уларни ютишга қодир, деб ўйлайман.
- Баҳодирнинг рақиблари унинг иккилик зарба йўллашини билишади. Бироқ, бунга муносиб ҳимоя топа олишмаяпти. Сиз бунга қандай чора қўлламоқчи эдингиз?
- Мен унга шундай зарба йўллаш учун масофа бермасдим. Қисқа масофада ишлардим. Рингга чиққанингиздан кейин барчасига тайёр бўлишингиз керак. Менимча унга муносиб ҳимоя қўя олардим. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
АҚШ Украинани ҳарбий хизматга чақирув ёшини 18 га туширишга чақирмоқда
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган цех аниқланди
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди