22:10 / 13.04.2024
279

U-23 Осиё кубоги. 4 нафар легионеримизнинг мусобақага бориши аниқ бўлди, яна битта қолди

U-23 Осиё кубоги. 4 нафар легионеримизнинг мусобақага бориши аниқ бўлди, яна битта қолди
15 апрель куни Қатарда U-23 Осиё кубоги баҳслари старт олади. Хабарингиз бор, ФИФА кунлари бўлмагани сабабли легионерларнинг бу мусобақада иштирок этишлари сўроқ остида эди.

"Рубин" клуби Умарали Раҳмоналиевни мусобақага қўйиб юбориши анча олдиндан маълум эди.

"Қайрат" ҳам Иброҳимҳалил Йўлдошевни U-23 Осиё кубогига юборишга рози бўлганди. Куни кеча ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев 26 апрель куни (чорак финалдан аввал) терма жамоа ихтиёрига етиб бориши маълум бўлди.

"Ал Ваҳда" вакили Ҳожимат Эркинов эса 22 апрелдан кейин Доҳага учиб борадиган бўлди.

Франциянинг "Ланс" клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов масаласи ҳозирча очиқ турибди. ЎФА раҳбарияти ва футболчининг агенти "Ланс" билан сўнгги музокараларни олиб боришмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-23 Осиё кубоги. 4 нафар легионеримизнинг мусобақага бориши аниқ бўлди, яна битта қолди