11:41 / 14.04.2024
87

UFC 300. Алекс Перейра 1-раундда Жамал Ҳиллни нокаутга учратди. Бошқа жанглар қандай якунланди?

UFC 300. Алекс Перейра 1-раундда Жамал Ҳиллни нокаутга учратди. Бошқа жанглар қандай якунланди?
Лас Вегасда 14 апрель тонгида UFC 300 турнири бўлиб ўтди.

Турнирнинг асосий жанги ярим енгил вазн тоифасидаги чемпионлик учун Алекс Прейра ва Жамал Ҳилл ўртасида кечди. Перейра биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди.

Перейра 2023 йилнинг ноябрь ойида Иржи Прохазкани техник нокаут эвазига мағлуб этганди.

Ҳилл эса Перейрага қадар камар эгаси эди. 2023 йил январь ойида Жамал Гловер Тейшерани мағлуб этиб, камарга эга чиққанди. Бироқ бирорта ҳимоя жанги ўтказмасдан, жароҳат туфайли камарни вакант қолдирганди.

Минимал вазн тоифасидаги камар жангида Вейли Чжан ва Ян Сяонан ўзаро тўқнаш келди. Жанг якунида ҳакамлар қарорига кўра Вейли ғалаба қозонди ва камарини муваффақиятли ҳимоя қилди: 49-45, 49-45, 49-45.

Чжан 4 та жангдан буён мағлуб бўлмаяпти ва 2 марта камарини ҳимоя қилди. Эслатиб ўтамиз Вейли 2022 йил ноябрь ойида Карла Эспарзуни мағлуб этиб, минимал вазн тоифасида камар соҳибасига айланганди.

Турнирнинг бошқа жанглари натижалари:
- Жастин Гетжи (25-5) BMF титули учун жангда 5-раунднинг сўнгги сонияларида Макс Ҳоллоуэйга (26-7) ютқазиб қўйди;
- Чарльз Оливейра (34-10) ҳакамлар қарорига кўра Арман Сарукянга (22-3) ютқазди;
- Бо Никал (6-0) 2-раундда Коди Брандейжни (10-6) бўғиш усулида мағлуб этди;
- Иржи Прохазка (30-4-1) 2-раундда техник нокаут эвазига Александр Ракични (14-4) мағлубиятга учратди;
- Келвин Каттар (23-8) ҳакамлар қарорига кўра Алжамейн Стерлингга (24-4) мағлуб бўлди;
- Кайле Ҳаррисон (17-1) 2-раундда Холли Холмни (15-7) енгди;
- Диего Лопес (24-6) 1-раундда техник нокаут эвазига Содик Юсуфни (13-4) мағлуб этди;
- Ренато Мойкано (19-5-1) 2-раундда техник нокаут эвазига Жалин Тернердан (14-8) устун келди;
- Жессика Андраде (26-12) ҳакамлар қарорига кўра Марина Родригесни мағлуб этди;
- Бобби Грин (32-15-1) очколар эвазига Жим Миллердан (37-18) устун келди;
- Дейвисон Фигейредо (23-3-1) 2-раундда Коди Гарбрандтни (14-6) мағлубиятга учратди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » UFC 300. Алекс Перейра 1-раундда Жамал Ҳиллни нокаутга учратди. Бошқа жанглар қандай якунланди?