Шанба оқшомида Англия футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги вазият билан ушбу мақола орқали танишишингиз мумкин.
«Нюкасл» — «Тоттенҳэм» 4:0
Голлар: Исак (30, 51), Гордон (32), Шер (87).
«Нюкасл» – Дубравка, Шер (Дамметт, 90+3), Крафт, Берн, Андерсон (Ричи, 90+2), Бруно Гимараэс (Уайт, 90+2), Лонгстафф, Мерфи (Ливраменто, 77), Барнс (Ҳолл, 89), Гордон, Исак.
«Тоттенҳэм» – Викарио, Порро (Эмерсон, 49), Ромеро, ван де Вен, Удожи, Мэддисон (Ло Челсо, 81), Бентанкур (Сарр, 57), Биссума (Ҳёйберг, 57), Сон (Кулусевски, 58), Жонсон, Вернер.
Огоҳлантиришлар: ван де Вен (27), Биссума (47), Ромеро (56), Мэддисон (61).
«Тоттенҳэм» ҳисобни очиши мумкин эди, аммо ўз имкониятидан фойдалана олмади, кейин эса ҳимоячиларининг хатолари туфайли икки дақиқа ичида икки гол ўтказиб юборди. Дастлаб Гордон Удожидан тўпни олиб қўйди ва Исакни қулай вазиятга чиқарди, кейин Порронинг хато пасидан кейин тўпни эгаллаб олиб, ўз номини таблога ёздириб қўйди — у жорий мавсумда «Сент-Жеймс Парк»да «катта олтилик»нинг барча вакилларига гол урди. Исак биринчи голи билан «Нюкасл» афсоналари — Алан Ширер, Энди Коул ва Лес Фердинанд билан тенглашиб олди. Бунгача «қарғалар»нинг фақат шу уч футболчи АПЛнинг қаторасига олти уй учрашувида рақиб дарвозаларини ишғол қилишга муваффақ бўлганди.
Мезбонлар танаффусдан кейин дарҳол ўйин тақдирини ҳал қилишди. «Шпорлар» ҳимоя чизиғини жуда олдинга чиқаришганди ва Сон рақиб жарима майдони яқинида тўпни олдиргач, Бруну Гимараэс узун пас орқали Исакни дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқариб юборди, ўйин охирида эса Гордоннинг бурчакдан узатган пасидан кейин Шер тўртинчи голни урди. Эдди Ҳау шогирдлари ўйиннинг атиги 27 фоиз қисмида (!) тўпга эгалик қилиб ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва ҳозирча вақтинча олтинчи ўринга кўтарилиб, еврокубоклар йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. «Тоттенҳэм» эса якшанба куни принципиал рақибига мухлислик қилишига тўғри келади, чунки фақат «Арсенал» ғалабасигина «Астон Вилла» топ-4 учун курашда олдинга чиқиб кетмаслигини таъминлайди.
«Манчестер Сити» — «Лутон» 5:1
Голлар: Ҳасиока (2, автогол), Ковачич (64), Ҳоланд (76), Доку (87), Гвардиол (90+3) — Баркли (81).
«Манчестер Сити» – Эдерсон, Люис, Рубен Диаш, Аканжи, Гвардиол, Ковачич, де Брюйне (Серхио Гомес, 81), Матеуш Нунеш, Доку, Ҳоланд (Бобб, 81), Алварес.
«Лутон» – Камински, Берк, Ҳасиока, Даути, Баркли, Берри (Раддок-Мпанзу, 77), Кларк (Жонсон, 88), Ониединма (Нелсон, 88), Таунсенд (Вудроу, 59), Чонг, Моррис.
Огоҳлантириш: де Бруйне (43).
Соғайиб сафга қайтган Де Бруйне билан ўйнаган «Манчестер Сити» биринчи бўлимни «Реал»га қарши ўйин учун куч тежаётгандек ўтказди. Бўлим бошидаёқ Ҳоланд уюштирган ҳужумдан кейин ҳисоб очилди ва «шляпкачилар» ҳимоячиси Ҳашиоки сўнгги уч турда иккинчи бор ўз жамоаси дарвозасини ишғол этиб қўйди. Иккинчи бўлимда Ковачич ажойиб зарбаси билан «шаҳарликлар»нинг тўлиқ устунлигини ҳисобда акс эттирди.
Доку эса ўйиннинг сўнгги қисми қаҳрамонига айланди. Ушбу белгиялик аввалига пеналти ишлади ва Ҳоланд ҳисобни йириклаштирди. Кейин у икки ҳимоячини финтлари билан доғда қолдириб уларнинг орасидан ёриб ўтди, учинчи ҳимоячининг оёқлари орасидан тўпни дарвоза тўрига йўллади. Кейин эса айнан унинг пасидан кейин Гвардиол ўйинга нуқта қўйди. Хорватиялик ҳимоячи Чемпионлар лигасидаги голидан кейин яна олис масофадан дарвоза тўрини ишғол этди. Унинг зарбаси шундай кучли эдики, дарвозабон жойидан қимирлашга улгурмади. Хосеп Гвардиола жамоаси биринчи ўринга кўтарилди ва «Ливерпул»ҳамда «Арсенал»нинг якшанба кунги ўйинлари натижасини кутади.
«Борнмут» — «Манчестер Юнайтед» 2:2
Голлар: Соланке (16), Клюйверт (36) — Фернандеш (31, 65 пеналти).
«Борнмут» – Нето, Смит (Ааронс, 70), Сенеси, Забарний, Керкез, Кристи, Кук, Клюйверт (Унал, 76), Синистерра (Келли, 39), Уаттара (Февр, 70), Соланке.
«Манчестер Юнайтед» – Онана, Далот, Магуайр, Камбвала, Уан-Биссака, Каземиро, Фернандеш, Майну (Маунт, 78), Гарначо (Диалло, 46), Рэшфорд, Ҳойлунд.
Огоҳлантиришлар: Сенеси (33), Кристи (86), Кук (86), Нето (90+1).
«МЮ» учун бу мавсумдаги рақибларнинг ҳеч бири оддий бўлмаяпти. «Борнмут» ҳам истисно бўлмади. Мезбонлар дастлаб майдон марказида тўпни олиб қўйиб, тезкор қарши ҳужум билан рақиб ҳимоячини доғда қолдирди. «Қизил иблислар» жавоб голини катта машаққат билан уришди, аммо мезбонлар яна осонлик билан ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Клюйверт ҳеч қандай қаршиликсиз жарима майдонига кириб борди ва тўпни Камбваланинг ортидан туриб яқин бурчакка аниқ йўналтирди. Ушбу ёш ҳимоячи биринчи гол ўтказилган ҳужумда ҳам Соланкега осонлик билан алданганди.
Биринчи бўлим охирида Онана Клюйвернинг яқин масофадан газонга сапчитиб йўллаган зарбасини қайтарган ҳолда қаҳрамонлик кўрсатишига тўғри келди. У «Юнайтед» учун ўйинни қутқариш имконини қолдирди ва жамоа иккинчи бўлимда Фернандеш томонидан аниқ ижро этилган пеналти эвазига дурангга эришди. Бу натижа фақат тўпланган очколар сони бўйича «Нюкасл»га тенглашиш имконини берди. Аммо вазият бундан ҳам ёмонроқ тус олиши мумкин эди, қўшимча дақиқаларда «МЮ» VAR туфайли ўз дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси қўйилишидан қутулиб қолди, видеотакрор қўполлик жарима майдони ташқарида содир этилганини қайд этди.
Бу ҳолатда ҳам Камбвала ишончсиз ҳаракат қилиб, рақибни тўхтатиб қолганди.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
Россия Украинага “зудлик билан” маҳбусларни алмашишга тайёрлигини билдирди
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
"Йиртқич" овга чиқди...
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши мумкин