16:00 / 14.04.2024
61

Италияда кун ўйини: Турин дербисидаги нурсиз дуранг

Италияда кун ўйини: Турин дербисидаги нурсиз дуранг
Шанба оқшомида Италия футболида рўй берган асосий воқеа ва турнир жадвалидаги вазият билан ушбу мақола орқали танишишингиз мумкин.

«Торино» — «Ювентус» 0:0
«Торино»
– Милинкович-Савич, Белланова (Мазина, 85), Родригес, Буонжорно, Тамез, Войвода (Лазаро, 78), Линетти, Влашич, Риччи, Сапата, Санабрия (Окереке, 77).
«Ювентус» – Шченсни, Камбиязо (Алкарас, 90+5), Данило, Бремер, Гатти (Алекс Сандро, 78), Костич (Айлинг, 64), Рабио, Локателли, Маккенни, Кеза (Йилдиз, 65), Влахович (Кен, 78).
Огоҳлантиришлар: Гатти (44), Риччи (45+2), Войвода (45+4), Камбиязо (69), Линетти (76).

Турин дербиси меҳмонларнинг тезкор голи билан бошланиши мумкин эди, аммо «Торино»ни ўтган мавсумда ранжита олган Влаҳович Киезанинг идеал пасидан кейин бир неча метрдан йўллаган зарбаси билан устунни нишонга олди. Ўйиннинг ярим соати ортда қолаётганида меҳмонлар жамоаси тўпурари яна қулай позицияда пайдо бўлди, аммо бу сафар уни Сербия миллий жамоасидаги шериги Милинкович-Савич тўхтатди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Лазаро рақибни кўкка совурилган вазиятлар учун жазолаши мумкин эди, аммо унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

Умуман олганда, бу ўйинда яққол голли вазиятлар кўп бўлмади, ўйин асосан асаблар жангига айланди, кураш кўп эди, аммо ижодкорлик етишмади. Якунда ўйин мантиғига мос бўлган 0:0 ҳисоби икки жамоага ҳам ўз сериясини давом эттиришга имкон берди. «Ювентус» дербида 18 ўйиндирки ютқазмаяпти (+13=5), бу жамоалар қарама-қаршилигида бундай серия охирги бор 1929 йилдан 1939 йилга қадар бўлган даврда кузатилган. «Торино» эса ўз тарихида биринчи бор бир мавсумда қаторасига 11 та уй учрашувида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Италияда кун ўйини: Турин дербисидаги нурсиз дуранг