11:43 / 15.04.2024
422

Ҳасанбой Дўсматов “IBA Чемпионлар оқшоми”даги ғалабаси учун қанча гонорарни қўлга киритди?

Ҳасанбой Дўсматов “IBA Чемпионлар оқшоми”даги ғалабаси учун қанча гонорарни қўлга киритди?
Фото: БохингUzbekistan
Хабарингиз бор, “Ҳумо Арена”да 14 апрель, якшанба куни “IBA Чемпионлар оқшоми” бўлиб ўтди. Энг енгил вазн тоифасидаги боксчи Ҳасанбой Дўсматов Тошкентда ўтказилган “IBA Чемпионлар оқшоми”нинг марказий жангида рингга чиққан эди.

Оқшомнинг марказий жангида иштирок этган Ҳасанбой Дўсматовга Испания вакили Самуэл Кармона рақиблик қилди. IBA чемпионлик камари учун кечган жангда очколар ҳисобига кўра зафар қучган Ҳасанбой Дўсматов 350 минг АҚШ доллари миқдоридаги кафолатланган гонорарга эга бўлди.

Ушбу жанг оқшомида Аълохон Абдуллаев мўғулистонлик боксчини, Иқболжон Холдаров эса қозоғистонлик боксчини мағлуб этганди. Мужибилло Турсунов эса танзаниялик Жума Чоки устидан ғалаба қозонганди.

Шунингдек, Элнур Абдураимов, Жаҳонгир Зокиров ва Асадхўжа Мўйдинхўжаевлар ҳам ўз жангларида ғалаба қозонди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳасанбой Дўсматов “IBA Чемпионлар оқшоми”даги ғалабаси учун қанча гонорарни қўлга киритди?