14:19 / 15.04.2024
233

UFC 300 иштирокчилари қанча гонорар олгани маълум бўлди

UFC 300 иштирокчилари қанча гонорар олгани маълум бўлди
Лас-Вегасда 14 апрель, якшанба куни UFC 300 турнири бўлиб ўтди.

Турнирнинг асосий жанги ярим енгил вазн тоифасидаги чемпионлик учун Алекс Прейра ва Жамал Ҳилл ўртасида кечди. Перейра биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди.

Турнирдаги иштироки учун жангчилар қанча гонорар олгани маълум бўлди:
- Алекс Перейра — 2.840.000 доллар
- Макс Ҳоллоуэй — 2.720.000 доллар
- Жастин Гетжи — 2.621.000 доллар
- Чарльз Оливейра — 789 минг доллар
- Жамал Ҳилл — 540 минг доллар
- Иржи Прохазка — 512.500 доллар
- Кайла Ҳаррисон 312 минг доллар
- Ян Сяонан — 290 минг доллар
- Арман Сарукян — 164 минг доллар.

Турнирнинг бошқа жанглари натижалари:
- Жастин Гетжи (25-5) BMF титули учун жангда 5-раунднинг сўнгги сонияларида Макс Ҳоллоуэйга (26-7) ютқазиб қўйди;
- Чарльз Оливейра (34-10) ҳакамлар қарорига кўра Арман Сарукянга (22-3) ютқазди;
- Бо Никал (6-0) 2-раундда Коди Брандейжни (10-6) бўғиш усулида мағлуб этди;
- Иржи Прохазка (30-4-1) 2-раундда техник нокаут эвазига Александр Ракични (14-4) мағлубиятга учратди;
- Келвин Каттар (23-8) ҳакамлар қарорига кўра Алжамейн Стерлингга (24-4) мағлуб бўлди;
- Кайле Ҳаррисон (17-1) 2-раундда Холли Холмни (15-7) енгди;
- Диего Лопес (24-6) 1-раундда техник нокаут эвазига Содик Юсуфни (13-4) мағлуб этди;
- Ренато Мойкано (19-5-1) 2-раундда техник нокаут эвазига Жалин Тернердан (14-8) устун келди;
- Жессика Андраде (26-12) ҳакамлар қарорига кўра Марина Родригесни мағлуб этди;
- Бобби Грин (32-15-1) очколар эвазига Жим Миллердан (37-18) устун келди;
- Дейвисон Фигейредо (23-3-1) 2-раундда Коди Гарбрандтни (14-6) мағлубиятга учратди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » UFC 300 иштирокчилари қанча гонорар олгани маълум бўлди