date
views 8 570

Андижонда байрам тантаналари давомида Рио чемпионлари мукофотланди

Андижонда байрам тантаналари давомида Рио чемпионлари мукофотланди

Бир неча кундан буён Ўзбекистоннинг барча гўшаларида байрам шукуҳи ҳукм сурмоқда. Энг улуғ, энг азиз байрам кунида Андижонда ҳам кўплаб тантаналар бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.

Вилоят марказида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпиада баҳсларида чемпионликни қўлга киритиб, жаҳоннинг энг нуфузли спорт мусобақасида юрт байроғини юқориларга кўтарган Ҳасанбой Дўсматов ва Руслан Нуридиновни шарафлаш тадбири бўлиб ўтди.

Анжуманда кенг жамоатчилик вакиллари, фаол ёшлар иштирок этишди. Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов йиғилганларни Мустақилликнинг 25 йиллик байрами билан табриклаб, чемпионларни эришган ғалабалари билан қутлади.

Ҳасанбой Дўсматов ва Руслан Нурудинов ўзлари эришган ютуқлар спортга бўлган юксак эътибор натижаси эканини таъкидлаб ўтишди. Ҳар икки чемпионга вилоят ҳокими совғаси “Chevrelot Gentra” автомашиналарининг калитлари топширилди.

Бугун шунингдек, Андижон шаҳрининг Сой даҳасида янги қиёфадаги Абдулҳамид Чўлпон номи билан аталувчи маданият ва истироҳат боғи ҳамда янги Мустақиллик кўчасининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди.








Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Андижонда байрам тантаналари давомида Рио чемпионлари мукофотланди