Шу кунларда Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича Жаҳон кубоги финали бўлиб ўтяпти.
Мукофот жамғармаси 2,6 миллион еврога тенг мазкур мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этмоқда. 17 та спорт жуфтлиги қатнашаётган кеча бўлиб ўтган конкур баҳсларида ҳамюртимиз, 22-рақам остида ҳаракат қилган Нуржон Туякбоев ва унинг «Квинтус» лақабли оти тўсиқлар баландлиги 160 см бўлган йўналишни муваффиқиятли босиб ўтди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. У атиги иккита тўсинни тушириб юборди, холос.
Энди Нуржон 3-тартиб рақам остида швециялик Хенрик фон Эккерман ҳамда унинг «King Edward» тулпорига қарши баҳсда иштирок этади. Беллашувлар бугун кечки дастурга киритилган.
Маълумот учун таъкидлаб ўтиш керак, Жаҳон кубоги финали етакчиси айнан швециялик ушбу спортчи саналади. Мусобақа 20 апрель куни якунига етади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди