
14 карра Чемпионлар лигаси соҳиби "Реал" кубоклар сонини яна биттага кўпайтиришга яқин келмоқда. Мадридликлар турнирдаги энг хавфли рақиби ҳисобланган "Манчестер Сити"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Кепа эса 11 метрлик жарима зарбаларини амалга оширадиган футболчиларни танлашда ва Андрей Лунинга кўрсатмалар беришда ўз ёрдамларини аягани йўқ.

Бундан 5 йил олдин "Челси" "Манчестер Сити" билан Англия лига кубок финалида тўқнаш келади. Ўшанда асосий таркибда майдонга тушган испаниялик посбонни Маурицио Сарри пенальтилар сериясида заҳирага олишни истайди ва унинг ўрнига Вилли Кабальерони туширмоқчи бўлади, лекин Кепа бунга қаршилик қилиб, ўзига ишонаётганлигини айтади. Якунда "шаҳарликлар" ғалаба қозонади, қаҳрамонимиз эса танқидлар ёмғири остида қолиб кетади.

Ўша серияда Бернарду Силва марказга зарба бериб, гол уради. Кепа буни яхши эслаб қолган экан. У Лунинга португалиялик футболчини айнан ўртага тепишини ва жойидан қимирламасликни маслаҳат берган. Буни украиналик дарвозабоннинг ўзи ҳам тасдиқлади.

Аррисабалаганинг 5 йилдин олдин қилган бу ишини деярли барча қоралайди, танқид қилади ва устидан кулади. Аммо унинг ўшанда майдонда қолганлиги бугун қайсидир маънода "Реал"ни Чемпионлар лигасининг ярим финалига олиб чиқди дейиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар